3:31

Худонинг сўзи 212

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Яна сиз азизлар билан эфир орқали дийдор учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. “Дилкаш” радиоси яна сизлар билан, марҳамат — тингланг. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, дўзах дегани нима ўзи? Худованд инсонларини шунчалик севса, нима учун кимларнидир дўзахга юборади? Келинг азиз биродарлар, бугунги эшиттиришимиз орқали дўзах аталмиш мангу қоронғулик ва қийинчилик ҳақида суҳбатлашсак. Азиз биродарлар, энди эса эътиборингизни ҳозир дўзахда турган инсоннинг хабарига қаратмоқчи эдим.

Албатта, сиз: “Бу қандай бўлиши мумкин, ахир ҳеч ким дўзахдан қайтиб келган эмас-ку!” – деб савол беришингиз табиий. Аммо Муқаддас китобда шундай хабар бор. Агар қўлингизда Муқаддас Инжил китоби бўлса, Луқо Хушхабар китоби баён этган 16-бобини очиб ўқисангиз, мен нимани назарда тутаётганлигимни тушунасиз деган умиддаман. Бу масалда Раббимиз Исо Масиҳ ушбу даҳшатли жойда азоб чекаётган бир инсон ҳақида сўзлайди. Ўша инсон ер юзида яшаган пайтида кимҳоб ва шойи кийимлар кийиб, ҳар куни дабдабали базмларда кайф-сафо сурар эди.

У жиноятчи ёки зинокор эмас эди, фақатгина ҳаётдан роҳатланиб яшашни истаган эди холос. Унда остонасида ётган, ҳамма жойини яра босган Лазарга нисбатан раҳм-шафқат йўқ эди. У ўзидан бошқа ҳеч кимни ва ҳеч нарсани севмас эди. Балки Иброҳим авлодидан бўлганлиги сабабли ўз вақтида ибодатхонага бориб турган бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Аммо унинг қалбида Худога жой бўлмаганлиги учун ҳам ўз яқинини сева олмаган. Лекин вақт ўтиб у вафот этди. Бойлиги унга ўлимдан қочишга ёрдам бера олмади албатта.

Шунингдек, бу нарса бизга ҳам ёрдам бера олмайди. Азиз биродарлар, ҳозирги кунда айнан шунга ўхшаш воқеаларни кўришимиз мумкин. Раббимиз Исо Масиҳ айтди: “уни кўмишибди”, сўнг “дўзаҳ азобидан ўтар экан, бой бошини кўтариб…”. Одатда дафн маросимларида марҳумнинг ҳаёти ва фоний дунёда қандай инсон бўлганлиги ҳақида гапирилади. Аммо биргина Масиҳ инсоннинг нариги дунёдаги қисмати ҳақида айта олган: у дўзахда азоб чекаётган ҳолда уйғонди. Сўнгра ушбу бобда у инсоннинг дўзахда нимани кўрганлиги тўғрисида ҳикоя қилинади. У қачонлардир гадой бўлган Лазарнинг Иброҳим ҳузурида ўтирганлигини кўрди.

Бундан биз унинг дўзахда ҳам эс-ақлини сақлаб қолганлигини кўрамиз, чунки у ер юзида яшаганда ким бўлганлигини эсидан чиқармаган. Таъкидлаб ўтиш керакки, бу одам дўзахда Худо ва Унинг марҳаматидан маҳрум бўлди, чунки ердаги ҳаётида Худо ва Худонинг марҳаматидан олис яшаган. Бундан маълум бўляптики, биз дўзахда ҳам ўйланиш, ҳис этиш ва хотирлаш қобилиятимизни йўқотмаймиз. Биз яшашни давом эттирамиз, аммо … дўзахда — қурт ҳам ўлмайдиган ва олов ҳам сўнмайдиган, кечаю кундуз тинчлик бўлмайдиган жойда! Бундай жой ҳеч кимга ёқмаса керак. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги мавзумиз охирига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Хайр саломат бўлинг, азиз биродарлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top