3:27

Худонинг сўзи 217

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Яна сиз азизлар билан эфир орқали дийдор учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. “Дилкаш” радиоси яна сизлар билан, марҳамат — тингланг. Мухаммад Кичик Осиё бўйлаб тарқалиб кетган яҳудийлар билан суҳбатлашиб, бутун борлиқни яратган ягона Худо ҳақида кўп эшитар эди. Ўз юртида кенг тарқалган бутпарастликдан кўнгли қолган Мухаммадни яҳудийлар Худоси қизиқтириб қўйиди. Кейин у масиҳийлар билан ҳам суҳбатлар олиб борди. Лекин бу масиҳийлар тўртинчи асрда жамоатдан четлатилган ва Рим империясидан қувғин қилиниб, Арабистон томонларига ёйилиб борган Арий таълимоти тарафдорлари эди.

Улардан Мухаммад Исо Худо эмас, балки яратганлари орасида энг мукаммали, деб эшитади. Мухаммаднинг ҳаётига асосланиб айтишимиз мумкинки, Мухаммад саводсиз бўлиб на Янги Аҳдни, на Эски Аҳдни шахсан ўзи ўқимаган, у фақат яҳудий ва масиҳийларни Муқаддас китоб ҳикояларинигина эшитган эди. Мухаммад бу суҳбатлар ҳақида ўйлаб фикрлаши учун ғорга бориб, ёлғизликда вақт ўтказар эди. Кунларининг бирида Мухаммадга ғорда нурли фаришта кўриниб, янги динни пайғамбари бўлишга таклиф берди.

Қўрқиб кетган Мухаммад аввалига ишонмади, кейинчалик у ўша нурли фариштани кетма-кет ваҳийларини ола бошлади. Бутларга ишониб юрган Мухаммад энди ягона Худога ишониб, янги динни Ислом деб атади. Ислом, яъни “бўйсунувчи” деб аталади. У янги таълимотни аввал ўз яқинлари орасида, кейинчалик эса халққа билдиради. Ўзининг таълимоти билан Маккадаги бутпарастларнинг қаттиқ қаршилигига учраган Мухаммад 622 йилда Маккадан Мадинага қочиб кетади. Шу йилдан ислом йилномаси ҳижрий йилномаси бошланади. Исломни ўша даврда кенг тарқалишига сабаб Умар исломни қабул қилиши эди.

Тарихчиларнинг ёзилишича, агар Умар бўлмагинида ислом Мадинадаги кичкина диний гуруҳ бўлиб қолар эди. Умар жуда қобилиятли жангчи ва обрўли киши бўлиб, араб қабилаларининг кўзга кўринган амалдорлари билан мустаҳкам алоқаси бор эди. Умар исломни қабул қилгандан кейин кўплаб араб қабилаларини обрўли кишиларни тўплаб, бутун арабларни ислом остида бирлаштириб, кучли араб давлатини тузишга чақирди. Ўз таълимотини ягона Худо ва инсонпарварлик ғояларини илгари суриш билан бошлаган Мухаммад 630-йилда қурол билан исломни ёйиб борди. 630 йил Мухаммад Умар бошчилигида Макка шаҳрини забт этди.

Шаҳардаги бутпарастлар ибодатхонасида жойлашган 360та бутни йўқ қилдириб, унинг ўрнида ислом марказини ўрнатди. Улар бошчилигидаги ислом армияси Арабистонда бирин-кетин қабилаларни забт этиб, барча араб қабилаларини ислом остида бирлаштирди. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги эшиттиришимиз ҳам ўз ниҳоясига етиб бормоқда. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, агар мавзуларимиз бўйича сизларда саволлар пайдо бўлган бўлса, бизнинг электрон почтамизга ёзиб юборинг, манзилимиз: dilkash@najot.com Ҳозирча эса хайр саломат бўлинг, азиз биродарлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top