3:41

Руҳий ғалаба 299

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчилар. Яна сизлар билан эфир орқали бўлсада соғ-омон учрашганимиздан бениҳоя хурсандмиз. Азизлар, марҳамат, тингланг: эфирда “Дилкаш” радиоси. Ҳурматли радио тингловчи мухлислар,

Худо Каломига кўра, фаришталарда маълум бир кўринишдаги иерархия мавжуд. Бу дегани, қуйи лавозимдагиларнинг юқори лавозимдагиларга бўйсуниш тартиби. Бундай ҳолатни биз жамиятда ҳам учратишимиз мумкин. Келинг, бу ҳақда қисқача тўхталиб ўтайлик. Микойил бу ҳақида Дониёр пайғамбар китобининг 10 боби 13 ояти ҳамда 12 боби 1оятида ва Яҳудо китобининг 1 боби 9 оятларида кўришимиз мумкин.

Микойил исмининг маъноси “Ким Худо суратига ўхшаш?” деган маънони билдирар экан. У юқорида айтиб ўтганимиздай, Муқаддас Каломда айтилган бирдан-бир бош фариштадир. Микойил Исроилнинг ҳимоячиси бўлиб, Буюк Мусибат пайтида у шайтон ва унинг хизматкорларига қарши Исроил номи ҳаққи уруш эълон қилади. Бу жанг ҳақида Ваҳий китобининг12 боби 7 оятидан 9 оятигача бўлган жойларидан ўқиб кўриш мумкин. Иегова гувоҳлари, яъни биз билган Свидетели Иегови сохта таълимотчилари, Микойилни Исо Масиҳ билан тенглаштирадилар. Аммо, уларнинг айтганидай қарайдиган бўлсак, Раббимиз Исо Масиҳни шайтон олдида ожиз қилиб қўяди-ку.

Раббимиз Исо Масиҳ эса шайтондан қанчалик кучли эканлиги ҳар биримизга яхши маълум. Шунинг учун бундай тушунчани нотўғри эканлигини қўрқмай тан олишимиз керак. Энди азиз радио тингловчи биродарлар, Жаброил ҳақида ҳам икки оғиз гап. Жаброил ҳақида ҳам Дониёр пайғамбар китобининг 9 боби 21оятида ва Луқо китобининг 1боби 26 оятидан 38 оятларигача бўлган жойларда ажойиб қилиб тасвирланган. Азиз биродарлар, Унинг исмининг маъноси “Худонинг одами” ёки “Худо қудратли” деган маънони билдиради. Жаброил фаришта ҳақидаги Муқаддас Калом оятларининг ҳар тўрттасининг бирида у Осмон Шоҳлиги режалари ҳақида хабар берадиган Худо элчиси сифатида қайд қилинади.

Азиз биродарлар, айнан Жаброил фаришта Раббимиз Исо Масиҳнинг мўъжизавий туғилиши ҳақида Марямга келиб хабар берган эди. Ҳатто қўрқиб кетган Марямни тинчлантириб, у дунёга келтириши керак бўлган чақалоқ Кимлиги ҳақида ҳам айтиб берган. Ҳурматли радио тингловчилар, бундан кўриниб турибдики, Жаброил фаришта Худованднинг шахсий элчиси. Халқимиз орасида бир гап юради, аминманки, ушбу гапни ҳар биримиз эшитганмиз. Ўлиши керак бўлган инсон, “ана, Жаброил келди жонимни олиш учун” деган гапни гапиришади. Демак, инсонларнинг умри ва яшашини Худованд ҳал қиладиган бўлса, ўлиши керак бўлган инсоннинг олдига Жаброилни юборувчи Худованд бўлар экан.

Чунки айнан Жаброил Худованднинг элчиси ва хизматчи фариштаси ҳисобланади. Балки бу бошқачадир. Худованднинг режалари биз инсонлар учун баъзида тушунарсиз бўлиб қолаверади. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз ниҳоясига етиб қолди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.najot.com Яна радиомиз тўлқинларида учрашгунча хайр.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top