Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак.
Агар Муқаддас Руҳ бағишланганларни топса, У уларни қўллаб–қувватлайди ва бу кунгача бажаришга уринмаган раҳбарлик мажбуриятини олишга йўналтиради.
Бир мамлакатда диктатура, яккаҳокимлик ўрнатилганда, ҳукумат амалдорлари юқори ҳамда ўрта синф масиҳий етакчиларининг рўйхатига аллақачон эга эди. Вьетнамда жамоатда ҳаттоки иш куни тўлиқ ишламайдиган, лекин оддий аъзолик ҳуқуқи билан етакчилик амалини эгалловчи масиҳий етакчилар “кўз остига олинган” деб юритиларди. Бу одамларда ҳуфиёна ишлаш имкони йўқ эди.
Уларга Худога бўлган эътиқодини ё очиқчасига тан олиш ва бу тан олишнинг барча оқибатларини қабул қилиш ё бўлмаса, руҳий мағлубиятга бардош беришига тўғри келди. Бундайин мусибатли аҳволга тушган имонлилар учун бутун дунё бўйича ибодат қилиш лозим. Фараз қилингки, мамлакатимиздаги масиҳий ҳаёти ўз етакчиларидан айрилиб қолди! Табиий равишда кескин бурилишдан кейин келувчи саросима ва ғулғула пайтида, масиҳийларнинг кичик гуруҳи бошқа жойга кўча олади ва у ерда ҳуфиёна жамоат ташкил қила олади, шунга қарамай улар ўз одатий иш усулларини ташлашига тўғри келади.
Бундай гуруҳларда ким етакчи бўлади? Ким уй ва оила жамоатларига йўлбошчилик қилади? Бундай вазиятларда Худо Муқаддас Руҳ воситасида Ўз жамоати учун етакчиларни ўтмишда қандай қилган бўлса, шундай кўтаради ва таъминлайди. Уй жамоатларидаги мулоқот гуруҳи аъзолари Руҳ бошқарувини ва Руҳ хизматчи сифатида танлаган имонлилар бошқарувини қабул қилишга тайёр бўлиши керак.
Ҳаворийлар Китобидаги янги аҳд мисолларни ва ҳаворий Павлус томонидан ўз мактубларида ҳавола қилинган моделни яна бир кўриб чиқинг. Муқаддас Руҳ раҳнамолигидаги кичик жамоат йиғилишида имонлилар бошқаруви, ҳаммасидан кўра юпата олувчи, қўллаб–қувватловчи ва қолган имонлиларни назорат қилгувчи бир қанча одамнинг осойишта ҳамкорлиги ила юзага келади.
Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг ёки dilkash@najot.com электрон манзилига хабар йўлланг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.