3:47

Худога итоат қилишнинг оқибати

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон. Бутрус билан унинг шериклари Исонинг айтганига кўра, чуқур жойларга сузиб бориб, кундуз куни тўрлари йиртилгудек даражада балиқ тутганлари ҳақидаги ҳикоя ёдингиздами? Бутрус билан нима содир бўлганига қаранг. Унинг ўрнида бўлганимда “Бу фикр менга маъқул эмас. Бундан наф чиқмаслигини биламан. Бу шунчаки бекорга вақт сарфлаш” деган бўлардим. Бироқ у “Ҳазрат, Сиз нима десангиз шу” деди. Қаранг, шу билан иккита қайиқни тўлдириб балиқ овлашди. Ўша кунларда бу нарса ҳақиқатдан узоқ нарса эди. Балиқ шунчалик кўп илинганидан у Юҳаннони ва укасини ёрдамга чақирди. Улар иккала қайиқни тўлдиришди, Каломда айтилишича, қайиқларга сувга ғарқ бўлгудай тўлган эди. Яъни балиқнинг кўплигидан чўкиб кетай, деганди. Исо Масиҳнинг ақлга сиғмас бу таклифи ўша куни уларни бой қиладиган оддий талаб эди.

Narrator 2 Бутрус “биз роса ҳаракат қилдик, ҳар гал овга чиққанимизни ҳисобга олишимиз керак, вақтимизни беҳуда совура олмаймиз” дейиши мумкин эди. Бироқ Худо у ерда нима борлигини биларди. Исо нима деганига эътибор беринг. У “Келинглар, балиқ овлаймиз” демади. Яъни кўрайликчи, бирон нарса тута олармиканмиз, демади. Аксинча, ов учун тўр ташланглар, деди. Унда балиқ борлигини аниқлайдиган асбоб ҳам йўқ эди. Албатта у пайтларда бундай асбоблар бўлмаган. Бироқ Бутруснинг қайиғида балиқ борлигини аниқлайдиган Зот бор эди. Исо балиқларнинг қаерда эканини аниқ биларди. Буни билиш учун бирон нарсага қараши ҳам шарт эмасди. У нима қилди? Унинг ҳаракати қайиқларни балиққа тўлдириш эдими? Йўқ. Бу билан У бу балиқчиларнинг онги ва қалбида Ўзига ишонч уйғотмоқчи ҳамда вақти келиб ҳаётларини бутунлай ўзгартирмоқчи эди. Худога итоат қилиш – энг ажойиб нарса.

Narrator 1 Худога итоатда бўлсангиз, ҳар қандай вазиятда, нима бўлмасин тинчлик, қувонч ва ишончга эга бўласиз, чунки Худо ҳеч қачон ўзгармайди. У жуда ажойиб, севувчи Отамиздир. Бу билан Худонинг иродасини бажариш ҳар доим осон бўлади, демоқчимизми? Йўқ. Энди, Бутрусга нима бўлганига эътибор беринг. У итоат қилгани учун Исо уни икки қайиқ тўла балиқ билан мукофотлади. Бу шунчаки жисмоний мукофот эди. Бироқ Унда руҳий мукофотлар ҳам бор. Бутрус Исога саёҳатчи воиз, устоз деб қараган эди. Исонинг амрига итоат қилгани учун Исонинг аслида ким эканини кўра бошлади. У юзтубан эгилиб, шундай деди: “Ҳазрат, мен гуноҳкор одамман. Сизнинг ҳузурингизда туришга ҳам арзимайман. Мен осий бандаман. Мендан узоқлашинг. Олдингизда туришга муносиб эмасман”. У Исо Масиҳда ажойиб таассурот қолдирди. Ўша куни унинг бутун тақдири ўзгариб кетди.

Narrator 2 Чунки Исо унга гапирган кунда, унга “Бугундан бошлаб инсонларни овлайсан” деган эди. Нима содир бўлди? Нима бўлганини айтай. Балиқ овлаш унинг бир умрлик иши бўлса ҳам энди унинг учун ўз аҳамиятини йўқотган эди. Шунинг учун қайиқ ва тўрларини қолдириб, Исога эргашди. Буни ўйлаб кўринг – Симон Бутрус кўп вақтларда Исога қийинчилик туғдирди. “Ҳазратим, Сизга ёмонлик қилишларига йўл қўймайман” деб, боғда аскарлардан бирини қулоғини кесиб ташлади, У учун жанг қилишга тайёр эди. Қўпол балиқчи. Исо Масиҳ ҳеч қачон ўзимча нимадир қилишимни ҳоҳламайди. У Бутрусни танлаб олганида инсоний фикрлаб айтадиган бўлсак, Бутрус ўзини жуда паст олган эди. Бироқ бу унинг ҳислати эди. Балиқчилар ҳақида айтганларим ёдингиздами, улар қатъиятли, сабрли, дадил, матонатли бўлишади. Бутруснинг эса бутун тақдири ўзгариб кетди. Чунки у Раббий Исо Масиҳга итоат қилди ва Масиҳ унинг бутун келажагини ўзгартириб юборди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top