2:28

Сизда қандай қўрқувлар бор?

MP3

Ассалому алайкум мухтарам ва азиз ака ука ва опа сингиллар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Агар биз Худони кўпроқ севсак, камроқ қўрқамиз. Агар биз Худони камроқ севсак, кўпроқ қўрқамиз. Худони севишни ўрганинг, шунда қўрқув йўқолади. Севги қўрқувни қувиб чиқаради! Энди сиз ибодат ва сажданинг муҳимлигини кўришингиз мумкин. Ибодат ва сажда орқали биз Худони билишни ва севишни ўрганамиз!

Сиз ўлимдан қўрқасизми? Қашшоқликдан-чи? Урушданми? Ёвуз руҳларданми? Касалликларданми? Фожиаларданми? Чақмоқларданми? Бўронли шамолларданми? Қоронғуликданми? Булар нари кетмайди, улар доимо биз билан. Аммо қўрқувни енгиш мумкин. Қачон биз Худони билганимизда, севганимизда ва қачон Унинг Шоҳлиги ичимизда бўлганида, қўрқув йўқолади.

Худо бизни қўрқувдан эркин қилади! Келинг, мулоҳазаларимизни нимадан озод бўлишимиз лозимлигидан бошлайлик. Одам билан энг мудҳиш нима содир бўлиши мумкин? Айримлар “инсон учун энг мудҳиши – ўлим” – дейдилар. Бошқалар “инсон учун энг мудҳиши – ожизлик ёки ногиронлик” – дейдилар. Учинчи тоифадагилар, “қашшоқлик ўлимдан ҳам мудҳиш” дейдилар.

Лекин бу ҳақда Худо нима дейди? У шундай дейди:

«Танни ўлдириб, жонни эса ўлдира олмайдиганлардан қўрқманглар. Яхшиси, жонни ҳам, танни ҳам жаҳаннамда ҳалок этишга қодир бўлган Худодан қўрқинглар» (Матто 10:28).

«Агар инсон бутун дунёни эгалласа-ю, ўз жонига зарар етказса, бундан қандай наф кўради?» (Матто 16:26).

«Бу дунёда камбағал ҳисобланганларни Худо Ўзи танлаб, имонда бой қилди-ку! (Ёқуб 2:5).

«Сенинг (ишларинг), қайғуларинг, камбағаллигингни биламан. Аммо ҳолбуки, сен бойсан!» (Ваҳий 2:9).

Худо тананинг оддий ўлимидан кўра, мудҳишроғи мавжуд демоқда. Бойликдан кўра, қимматлироғи мавжуд. Ўзимизнинг ибодатимизда қандай нарсалар ҳақиқий эканини билиб, уларни қадрлашимиз муҳим.

Азизлар, бордию сизда ҳам ибодат эҳтиёжи бўлса, бизга бу ҳақда dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг ибодат эҳтиёжлари бўлимига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top