3:33

Иймонда якдиллик

MP3

Ассалому алайкум азизлар. Дастуримизга хуш келибсиз. Микрофон қаршисида мен Зафарбек. Сизга маълумки дастуримиз давомида биз Муқаддас Каломдан фойдали ва руҳий озуқа берадиган оятларни ўқиб, ибодат учун қўлимизни очамиз. Азизлар, бугун биз азиз хаворий Павлуснинг Эфесликларга бўлган мактубидан бир парчани ўқиб чиқсак. Раббимиз учун маҳбус бўлган мен сизларга насиҳат қилиб ўтинаман: Худонинг даъватига муносиб тарзда яшанглар. Бутун камтарлик ва юмшоқлик билан, муҳаббат билан бир-бирингизга сабр-тоқат қилинглар. Ўзаро тинч-тотув яшаб, Руҳнинг бирлигини сақлашга жон куйдиринглар.

Бадан – бир, Руҳ ҳам – бир. Чунки Худо ҳаммаларингизни ҳам бир хилда умидвор бўлишга чақирган. Раббимиз – бир, имон – бир, сувдаги иқрор – бир. Ҳамманинг Отаси Худо – бир. У ҳамманинг устидан ҳоким, ҳамма орқали амал қилади, ҳаммада мавжуддир. Биз ҳар биримиз Масиҳ иноят этганига кўра бирон инъом олдик.  Мана, Забурда Масиҳ ҳақида нима дейилган: «У юксакликка чиқиб, асирларни асир олди,

Инсонларга эса ҳадялар улашди». Энди бу „чиқди” сўзи нимани билдиради? Масиҳ олдин тубанга, ер юзига ҳам тушганидан бошқа яна нимани билдиради? Ҳа, Масиҳ Ўзи тубанликка тушди ва коинотни тўлдириш учун осмону фалакдан ҳам юқорига чиқди. Шунингдек, Масиҳнинг Ўзи баъзи кишиларни ҳаворий, баъзиларини пайғамбар, баъзиларини Инжил воизи, баъзиларини эса имонлилар жамоатига чўпону мударрис қилиб тайинлади. Шу йўсинда имонлилар хизматга керак бўладиган таъминотни оладилар ва Масиҳнинг уммати обод бўла боради.

Бунинг натижасида ҳаммамиз имонда якдил, Худо Ўғлини таниб-биладиган, Масиҳнинг камолига эришган етук одамлар бўламиз. Бундан буён ҳар турли таълимотларнинг шамоли билан учиб, тебраниб юрадиган гўдаклардай бўлмайлик. Мана, имонда гўдаклигича қолган кишилар қув одамларнинг ҳийласи ва тарқатаётган сохта таълимотларининг қурбони бўлиб, йўлдан озиб кетадилар. Биз, аксинча, ҳақиқат ва муҳаббатга содиқ қолиб, ҳар жиҳатдан баданнинг боши – Масиҳ томон ўсиб борайлик. Унинг бошчилигида бутун бадан алоҳида-алоҳида ҳаётий паю бўғинлар ёрдамида ўзаро уланади ва бирикади. Ҳар бир бўлакнинг алоҳида ўз ҳолича, муҳаббат билан ҳаракат қилиши натижасида бадан ўсиб-улғаяди.

Севикли дўстлар, биродарлар, ака-укалар ва опа сингиллар, ушбу ажойиб оятни ўқиб бўлгандан кейин одам албатта қўлини очиб Яратувчимизга ибодат қилишни исташи хеч кимни хайратга солмаса керак. Келинг биз хам ибодат учун қўлимизни очайлик. Азиз Отажон, Сенинг муқаддас номинг улуғлансин. Сенинг шохлигинг келсин. Худойим, бизни ҳам иймонда якдил қилгин. Биз хам бир танадек, бир рухдек хаёт кечирайлик. Тушимизда хам ўнгимизда хам фақат Сени улуғлайлик. Азиз Отажон, сен бизни бир хилда умидвор бўлишга чақирган экансан, бизни якдил бўлишимизга ёрдам бергин. Ҳақиқий фарзандларинг каби биз хам иймонда ва рухда якдил бўлиб Сен муқаддас Худога хизмат қилайлик. Ҳаётимизнинг хар бир сонияси Сенга тегишлидир. Худойим, хаётимизни Сенинг муқаддас қўлларинга топшириб жонкуярлик билан Сенга ҳизмат қилайлик. Бизни йўлдан озиб кетишимизга йўл қўймагин. Қаерда бўлмайлик, нима қилмайлик барчаси Сени улуғлаш учун қилинсин. Сенинг муқаддас номинг ила ибодат қилдик азиз Отажон. Омин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top