2:46

Сизни қувғинга солувчилар учун ибодат

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади.

Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак.

Қувғиндаги жамоат томонидан ўзлаштирилишга тўғри келган энг ажойиб сабоқлардан бири ўз таъқибчилари учун ибодат қилиш заруратидан иборат. Бу қонуният ўз душманларини севишга ўхшаб кетади. Худо бундай хилдаги ибодатлар билан ҳурматлагани хусусида кўплаб мисоллар келтириш мумкин.

Носки аввал Филиппиннинг жанубий қисмида имом бўлган эди. У содиқ мусулмон ва кичик жамоада ҳурматга эга эди. Бир куни балиқ экспедициясидан қайтиб келганда, у ўзининг икки қизи ҳам масиҳийликни қабул қилганини билиб, даҳшатга тушди. Жамоа олдида қизлари унинг юзини ерга қаратганини жуда яхши англарди. У уларни янги эътиқоддан қайтишига умид боғлаб, ўта қаттиқ ғазаб билан шафқатсиз урди. Бироқ, қизлари ўз қарорларида қатъий қолишди. Улар оталарини севар эдилар ва шуни билардиларки, Худо учун мумкин бўлмаган нарсанинг ўзи йўқ, шунинг учун улар ўз отасининг имонга келиши учун ибодат қилар эди.

Бир қанча вақт ўтиб, балиқ овлаш кемаси бортида ишлаётганда Носки ошқозонида қаттиқ оғриқни сезди. Оғриқ кучайди ва ошқозон шар мисоли шишиб кетди. Носки жон талвасасида тиришиб типирчиларди. У ибодат қилди, бироқ ҳеч нима ёрдам бермади. Умидсизликда у қизларининг Худоси, Исо Масиҳни чақирди ва бир лаҳзада шифо топди.

Бу воқеадан кейин Носки янги одамга айланди. У ўз юрагини Исога топширди ва Унинг ҳукмронлигини тан олди. Бугунги кунда у қавмдан етакчи сифатида Худога астойдил хизмат қиляпти, қизлари бўлса унга хизматда ёрдам бермоқда

Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг ёки dilkash@najot.com электрон манзилига хабар йўлланг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top