2:56

Замонавий аёлнинг ҳатоси

MP3

Ассалому алайкум қадрдон суҳбатдош. Замонга қараб билимларимизни, иқтидорларимизни, дунёқарашимизни ўзгартириш жуда яхши. Иқтидорли, замонга мос, илмли, ҳар томондан етук фарзанд етиштириш учун аёл киши замондан ортда қолмаслиги, бироқ шу билан бирга одоб, ҳаё ва маънавий маданият чегарасидан чиқмаслиги лозим. Бугунги кунда аввалгидек аёлларни таҳқирлаш, уларни эркаклардан паст кўриш, ўқишга, етакчилик қилишга ва бошлиқ лавозимида ишлашга қаршиликлар йўқ. Улар бир неча йиллар ортда қолиб кетган. Бундан фақат қувонишимиз мумкин. Шунга қарамай, кўп аёллар ўзларининг аслида қандай яратилганликларини, нима учун яратилганликларини, у учун яратилган илк мақсад ва вазифаларни унутиб қўйганлар.

Илк аёл нима мақсадда, қандай ҳислатлар билан яратилган? Келинг унинг вазифаларини бирма-бир санаб берай. Худованд аёлни эркак учун, эркакнинг фойдасига, назокатли, меҳрибон, ҳамдард, оқила, гўзал, сабр-тоқатли ҳислатлар билан яратди. Ҳар бир аёлда шу ҳислатлар бор. Аммо бугунги кундаги баъзи замонавий фикрлар аёлни илк ҳислатидан, вазифасидан чалғитиб қўймоқда. Агар аёл ўзининг кўмакчилик вазифасидан воз кечса, қанчалик қобилиятли бўлмасин, оиласининг пастга қулашига сабаб бўлади. Натижада эса у эрининг ривожланишига, ишларига тўсқинлик қилади. Баъзи замонавий аёллар Худонинг улар учун яратилган дизайнини рад этадилар. Уларнинг фикрича Худованднинг аёл учун яратган образи муҳимликдан йироқ. Улар аёлнинг эрига тобелик ҳолатини нотўғри тушунишади.

Улар бу ҳолатга Худонинг кўзи билан қарашлари керак. Қандай қилиб Худованд яратган мавжудот аҳамиятсиз ва эътиборсиз бўлиши мумкин?! Худо яратган нимаики бўлса уларнинг ҳаммаси мақтовга ва ҳайратланишга лойиқ. Худонинг мукаммал лойиҳаси бўйича яратилган аёл, Худо тайинлаган вазифага амал қиладиган аёл камситилмайди, аксинча у асл яратилиш гўзаллигини намоён қилади. Ҳар бир аёл назокатли, меҳрибон, ғамхўр, турмуш ўртоғига тобе, ўз вазифасини мамнунлик билан бажариш учун яратилган. Мана шундай аёл баъзан-баъзан ҳаёлга келадиган «Мен кимман?», «Нима учун яратилганман» деган саволга ҳеч иккиланмай жавоб бера олади.

Худованд аёл билан эркакни биргаликда ҳаракат қиладиган қилиб яратган. Деярли ҳар бир аёл Худованд у учун танлаган эркак билан ҳам жисмонан ҳам қалбан бир бўлишни истайди.

Шундай экан, нега оилада шундай бирликка эришиш қийин? Бунинг ҳаммасига Иблис айбдор. Аёлнинг эргашишга, бўйсунишга мойиллигини билган шайтон, унинг шу жиҳатларидан фойдаланиб, уни алдади. Бироқ аёл кимга эргашиши кераклигини унутди. У Худованднинг амрларига, эрига бўйсуниши ва эргашиши керак эди. Бироқ ўйламасдан Шайтоннинг ҳийласига, маккорона сўзларига эргашди. Оқибатда эса бутун инсониятга зиён келтирадиган гуноҳ қилди. Қадрли аёллар, қадрдон опа-сингиллар аёл зоти, унинг ажойиб ҳислатлари, оиладаги ўрни, оқилалиги ва шу билан бирга заифликлари ҳақида кўп суҳбатлашишимиз мумкин. Аммо бу маълумотларни сиз бизнинг www.najot.com сайтимиздан билиб олишингиз мумкин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top