Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак.
Покдил бўлганлар бахтлидир, чунки улар Худони кўрур (Мт. 5:8)
Худога бўлган йиғимиз бизни Исодаги янги ҳаётга қайта шакллантириш жараёнини бошлайди. Худди шундай, дунё ифлосликлари орасидаги бизнинг пок ҳаёт тарзимиз ярашиш жараёнининг боши бўлиши мумкин.
Бу беозорлик амри ўз–ўзини ҳаддан ташқари қатъий ва ҳалол ўрганишни талаб этади. Биз барини тоза ўйфикр билан қилмоғимиз даркор. Бундай муносабат ўзи учун ўлим талаб қилади ва юрак тубида Масиҳ ҳаётининг булоқларини очади.
Шундайин, “кимки озода яшаса, ўйи тоза ва пок одам бахтлидир, зеро у Худонинг Ўзини кўришдан камини олмайди”. Биз покликда Унга яқинлашсак, Уни равшанроқ кўрамиз, унга янада кўпроқ севгимиз ошади ва Унинг кетидан қаттиқроқ эргашамиз. Шул сабаб, “ўй–фикрлари мутлақ тоза одам ва ҳаёти поклик билан тавсифланса, бу одам бахтлидир, чунки бундай киши Худони кўрур”.
Мусулмонлар поклик ҳаётига жуда катта эътибор беришади. Улар асосан кийимдаги оддийлик ва икки жинс ўртасидаги покиза алоқалардаги жиддийликка урғу берадилар. Масиҳийлар бу борада эътиборсиздай туюлади. Наҳотки, бизни покизалик масаласи ташвишлантирмаса? Йўқ, бундай эмас. Ҳамма фарқ шундаки, биз нимадан бошлаймиз. Бировлар покизалик одамда ташқаридан ичкарига қараб намоён бўлади деб қарашади. Лекин, жангчи–хизматчи учун барчаси тескари бўлиши лозим — у ичидан ташқарига қарата пок бўлиши керак.
Шу йўсинда, биз масиҳийлар аллақачон покланганимизни билган бир пайтда, мусулмонлар покдилликка муҳтожлигини англаб, ўзини пок сақлашга интилади. Шунга қарамасдан, биз бир хавфни эътибордан четда қолдирамиз — биз шуни унитиб қўямизки, агар ўта бепарво бўлсак, бизга кир юқиши мумкин. Шуни тушуниш муҳимки, ҳаттоки “кир бўлиб туюлган нарсага” ҳам эътиборсизлик қилсак, бу одамларни нотўғри хулоса чиқаришга олиб келиши ва уларни тўсқинлигига сабаб бўлиши мумкин. Биз покдилмиз деб гапиришнинг ўзи кифоя эмас. Одамлар покдиллигимизни кўриши керак.
Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг ёки dilkash@najot.com электрон манзилига хабар йўлланг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.