Ассалому алайкум мухтарам ва азиз ака ука ва опа сингиллар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Ким сизнинг олдингизда айбдор бўлса, нафратланиш, аччиқланиш ва уларни кечиришни хоҳламаслик – буларнинг ҳаммаси сиз ва Худо ўртасида девор бўлиб, самарали ибодатингизга халақит бериши мумкин.
Масиҳ айтган:
«Агар сиз бошқаларнинг айб-гуноҳларини кечирсангизлар, самовий Отангиз ҳам сизни кечиради. Бироқ, агар сиз бошқаларнинг айб-гуноҳларини кечирмасангизлар, Отангиз ҳам сизни кечирмайди».
Агар биз ўз яқинимизга бирор нотўғрилик қилган бўлсак, Исо бизга буни тўғриламоғимиз ва кечирим сўрамоғимиз даркорлигини ўргатади. Биз одамларга оилада бўлгани каби ишда ҳам хушмуомалалик билан муносабатда бўлишимиз керак. Хуш кўрмаслик самарали ибодатга халақит беради.
Матто 5:23-24: «Шундай қилиб, сен хайр-эҳсонингни қурбонгоҳга олиб келганингда, агар у ерда биродаринг сендан хафа экани ёдингга тушса, хайр-эҳсонингни у ерда, қурбонгоҳ олдида қолдир ва бориб, аввал биродаринг билан ярашгил. Шундан кейин келиб, хайр-эҳсонингни бажо келтир».
Сиз ибодат қилганингизда, ҳар бир сўзингиз юрагингиздан чиққан бўлсин. Кўпинча одамлар ўйлаб кўрмаган сўзлари билан ибодат қиладилар. Исо Масиҳ кўп маротаба бу ҳақида айтган.
Аввало шуни эслаб қолинг: Худо ҳамма жойда ҳозир. Шундай қилиб, сиз қаерда бўлишингиздан қатъий назар Худо ибодатингизни тинглаб, унга жавоб беришга тайёр. Шубҳасиз, Муқаддас Китобда биз ибодат учун махсус жойлар ҳақида ўқиймиз. Бизнинг жамоатлар Қуддус маъбадига монанд, Худо билан ибодатда кўришишга бағишланган ва кўпинча Худонинг уйи деб номланади. Булар сажда қилиш учун махсус жойлардир.
Марк 11:17: «Исо халққа деди: «Менинг уйим барча халқлар ибодат қиладиган уй деб аталгай…». Исо Масиҳ инсонларга тайинли жой муносабатдан муҳимроқ эмаслигини ва шунингдек, инсон Худога яширин, юзма-юз ибодат қилиш лозимлигини ўргатади. Биз алоҳида ибодат қилганимизда, якка ибодатимизда бу тартибга амал қиламиз, лекин Битик шунингдек муқаддаслар йиғилишида ибодат қилишга, ибодат уйида ва доимий ибодатга ўргатади.
Азизлар, бордию сизда ҳам ибодат эҳтиёжи бўлса, бизга бу ҳақда dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг ибодат эҳтиёжлари бўлимига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.