2:31

Қандай муносабат билан? 5 Қисм

MP3

Ассалому алайкум мухтарам ва азиз ака ука ва опа сингиллар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз.

Баъзи одамлар бутун диққатни Раббийда мужассамлаштириш ва ибодатда ҳеч бир нима эътиборни жалб этмаслиги учун кўзларини юмиб ибодат қиладилар. Баъзилар ибодат қилаётганида Исо Масиҳ Самовий Отага ибодат қилганидек, кўзларини осмонга тикадилар. Баъзида биз бошимизни қуйи солиб, тиловатдагидек кафтларимизни бириктиришимиз мумкин – бу сажда қилиш ва жиддий ёлвориш муносабатидир.

Баъзида биз бирор аниқ нарса ёки шахс ҳақида ибодат қилишга келишиб, ёнимиздаги шеригимизнинг қўлини ушлаймиз. Гоҳида айрим имонлилар Муқаддас Китоб давридагидек, ибодатда қўлларини кўтарадилар, Ундан ибодатларига жавоб кутган ҳолда қўлларини олдинга чўзадилар. Биз киши учун Исо Масиҳ номи билан Худога илтижо қилаётганимизда, унга қўлимизни қўйиб, уни тинчлантириб ёки уни касалликларидан фориғ қилишга бизнинг қўлимиздан Худо фойдаланишига ишонч бағишлашимиз мумкин.

Забур 94:6: «Келинглар, Унга юз тубан сажда қилайлик, Парвардигоримиз олдида тиз чўкайлик!»

Забур 133:2: «Унинг муқаддас маконига томон қўлларингизни юқорига чўзинг-да, Ҳамду сано айтинглар Худовандга!»

Осмондаги Отамиз бизни севади ва ҳар кунлик барча заруратни бизнинг тақводорлигимиз ва ҳаётимиз учун керакли ҳаммасини – ишни, саломатликни, оқилликни, бошпанани, кийим-кечакни ва ўз яқинларимиз ҳамда Раббий билан тўғри муносабатни беришни хоҳлайди. У бизга ҳар нима ҳақида сўрашни маслаҳат беради.

Ибодатимизда биз Раббийдан ҳамма қилган айб-гуноҳларимизни, жами Унинг иродасига қарши қилганларимизни, агар яқинларимизга нисбатан ёмон ҳиссиётларда бўлган бўлсак, уларни ҳам қўшиб кечирим сўраймиз. Биз Худодан ҳар қандай айб-гуноҳимиз устидан ғалаба қилишимизга ёрдам беришни сўраймиз.

Азизлар, бордию сизда ҳам ибодат эҳтиёжи бўлса, бизга бу ҳақда dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг ибодат эҳтиёжлари бўлимига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top