Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак.
Исо Масиҳ жамоати дунёни қайта қуриш учун чақирувга жавоб бера оладими? Дунёга таъсир ўтказиш қобилиятимиз унга ўхшамаслигимизга боғлиқ. Бошқача бўлиб кўринишга эҳтиёж йўқ ёки бу далилни кўз кўз қилишга ҳам. Биз аллачон бошқачамиз. Бизга фақат бир нарса — бу фарқдан уялмаслик зарур.
Агар бизнинг ҳаёт тарзимиз атрофдагиларнинг ҳаётидан аҳлоқий равишда ажралиб турмаса биз дунёнинг тузи бўла олмаймиз. Агар ҳаётимиз Масиҳ шуҳратининг нурлари билан ёритилмаса, биз Унга одамларни бошлай олмаймиз. Исо Юҳанно Хушхабардаги Ўз ибодатида айнан шу ҳақида айтади (17:15–19). Жамоат одамларни ва ўз ҳаёт тарзи билан дунёдан ажраб турувчиларни нажоти учун уларни Худога жалб қилиш мақсадида, ўз ҳамдардлиги билан дунёга таъсир ўтказишга чақирилган.
Масалан, Индонезияда босқинчилар тўдаси масиҳийларга тегишли бўлган жамоатлар ва дўконларни ўмариб, таҳқирлар ва вайрон қилишарди. Бундай гуруҳлардан бири жамоат биносини бузиш учун йиғилди. Лекин уни ёқмасликни сўраб ёлвораётган қўшни бўлиб яшовчи мусулмонлар ўраб олганидан жуда ҳайрон қолишди.
Ҳайратда босқинчилар аҳолидан сўрай бошлади: “Нимага бундай қиляпсизлар? Бу масиҳий жамоатику, жамиятимизда унга ўрин йўқ!”
Бироқ қўшнилар жавоб қилишди: “Ҳа, бу масиҳийлар жамоати, лекин бу масиҳийлар бошқача одамлар. Улар яхши. Улар бизни ҳурмат қилади ва жамиятимиз учун кўп яхшиликлар қилган. Биз улар биносини ёқишингизга ва уларни хафа қилишингизга йўл қўймаймиз”. Бу гапларни эшитган босқинчилар бирданига ғойиб бўлди. Сизни ўраб турган жамиятга севги билан, солиҳ ҳаёт тарзи билан таъсир ўтказсангиз, одамларнинг ҳурматига сазовор бўласиз ва ҳатто ҳукуматнинг ҳам. Бундай гувоҳлик одамларни Масиҳга жалб қилади.
Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг ёки dilkash@najot.com электрон манзилига хабар йўлланг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.