2:52

Марҳаматга айланган лаънат.

MP3

Ассалому алайкум қадрдонлар. Аёл зоти дард билан фарзанд кўради. Аммо фарзандини қўлига олгач, чеккан азоби унут бўлади. Аёл кишининг табиати ва унинг ҳаёт давомида чекадиган азоблари, унинг илк гуноҳи учун жазо эканини биласизми? Момо Ҳаво билан Одам Ато таъқиқланган мевадан, еб гуноҳкор бўлгани ва Худо томонидан жазолангани кўпчиликка маълум. Шу пайтда Худованд уларни лаънатлади. Аёл кишига икки хил лаънат аниқроғи жазо тайинланди. Келинг шу парчани Муқаддас Каломдан ўқиб бераман. «Кейин хотинга деди: «Сенинг ҳомиладорлик пайтингдаги машаққатингни бағоят орттираман. Сен дард билан фарзандлар туғасан. Иштиёқинг эрингга бўлади, у эса сенга хоким бўлади.» (Ибт 3:16) Чиндан ҳам Худованд аёлни жазо тайинлаганда икки хил жазо қўллади.

Биринчиси, аёлнинг туғишдаги ҳолати билан боғлиқ бўлса, иккинчиси эри билан муносабатига боғлиқ. Агар эътибор қилсангиз, аёл киши туғишдан ташқари ҳам оғриқларни ҳис қилади. Аёл киши бел оғриғига мойилроқ бўлади. Ҳар ойда уч-тўрт кун давом этадиган қорин ва бел оғриқлари ҳам аёлни безовта қилади. Ҳомиладор бўлгандан бошлаб то фарзанди туғилгунича аёл танасида оғриқларни ҳис қилади. Бироқ агар фақат диққатимизни Худонинг аёл учун берган жазосига қаратсак, Унинг аёл учун мақсадини унутиб қўямиз. Аёл ҳар сафар фарзанд кўрганида азоб чекар экан, Худога итоатсизликнинг оқибати қандай бўлишини ёдга олади. Аёл кишига берилган иккинчи жазо икки қисмдан иборат. Биринчиси: аёлнинг эрига бўлган иштиёқи, иккинчиси: эрининг унинг устидан ҳукмронлиги.

Хўш бу иштиёқ қандай маънони беради. Иштиёқ сўзининг асл маъноси китобларда «бошқаришга иштиёқ» дея берилган. Демак аёл киши эрини бошқаришни жуда истайди. Эрини қўлга олиш, унга сўзини ўтказиш, уни бошқариш истаги аёл кишида жуда ҳам кучли. Бу ҳақиқат. Аммо жазонинг иккинчи томонини унутманг. Унда шундай дейилган «… У эса сенга ҳоким бўлади». Демак биз қанчалик уни бошқаришга интилмайлик, бизда шу иштиёқ қанчалик кучли бўлмасин, у бизга ҳоким бўлади. Аёл табиатан унинг устидан биров бошчилик қилишни истамайди. Айнан мана шу истак кўпинча оилаларда жанжал чиқишига сабаб бўлади. Хўш, ундай бўлса, бу икки жазо қандай қилиб барака бўлиши мумкин? Инсониятни марҳаматлаш, баракалаш Худованднинг энг олиш мақсади.

Унинг муҳаббати лаънатни баракага айлантира олади. Ҳатто ишониш қийин бўлса ҳам, аёлга берилган жазолар энг бараканинг энг катта қисми бўлиши мумкин. Масалан, оғриқ билан бўлса ҳам фарзанд дунёга келади. Янги ҳаёт ва янги умидлар пайдо бўлади. Бу барака эмасми? Иккинчиси: аёл киши табиатан ишонувчан ва васвасага осон алданадиган бўлгани учун ҳам Худованд эрини яратган. Худованд аёлни эрининг бошқаруви орқали ҳимоялайди. Аёл киши эрининг қарори қандай бўлишидан қатъий назар унга бўйсунса Худонинг ҳимоясида бўлади. Чунки бу Худонинг истаги. Аёл Худонинг истагига қарши чиқмаётган бўлади. Аммо аёл эрига бўйсунишни истамаса, Худога ҳам қарши чиққан бўлади. Ундай ҳолатда у Худонинг ҳимояси остидан чиқади. Аёл зоти доимо Худонинг ҳимоясида бўлиши учун эрига бўйсуниши керак.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top