2:56

Далда бериш 1 Қисм

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак.

Сабр–қаноатли бўлиш — бу бўрон ва довул шиддати остида қолишга мажбур бўлганда, Худо бизга берувчи марҳаматдир. Худо бошқа марҳаматлари қаторига, бошқаларга қийинчиликни енгиш ва босимга чидам беришда ёрдам берганимизда керак бўладиган далда беришдир. Бир қисқа маталнинг мазмунини ўйлаб кўрайлик.

Бир куни бир неча қурбақа ўрмон бўйлаб кетарди. Тўсатдан икки қурбақа чуқур ўрага тушиб кетди. Қолганлари ўра атрофида қотиб қолишди. Дугоналари қанчалик чуқурга тушганини кўриб, уларни тамом бўлишини айтишди. Шунга қарамай, иккала қурбақа ҳам уларнинг айтганларига аҳамият бермади ва бор кучи билан ўрадан чиқиб кетиш учун сакрашга интилди. Қолганлари улар тамом бўлганига ва бу фойдасизлигига ишонтиришда давом этарди. Ахийри, қурбақалардан бири ўз яқин дугоналари сўзларига ишониб, таслим бўлди. У ётиб қолди ва ўлди. Шунга қарамасдан, иккинчиси қўлидан келганча сакрашда давом этди.

Қурбақалар яна тўп бўлиб бақириб, азият чекишни бас қилиб, тинчгина ўлишини масалаҳат берарди. Лекин, қурбақа яна катта тиришиш билан сакради ва охир оқибатда ўрадан чиқиб кетди. У чиққандан кейин қолган қурбақалар шундай дейишди: “Сен бизни эшитдингми?” Ва шунда қурбақа қулоғи оғирлигини тушунтирди. У бу бутун вақт давомида дугоналари унга далда беряпти, деб ўйлаган эди. Қийин пайтлардаги тасалли сўзлари ҳақиқатан ҳам одамни руҳини кўтаради ва унга тирик қолишга ҳамма нарсани енгиб ўтишга ёрдам беради. Бошқа томондан қийин вазиятлардаги айтилган вайрон қилувчи сўзлар уни ўлдириши мумкин.

Одамларга нима гапираётганингизга эҳтиёт бўлинг.

Йўлингизда учраган одамларга ҳаёт сўзларини айтинг. Баъзан тасалли сўзлари одамни шунчалар қўллашига ишониш қийин. Ҳар қандай киши фалокатлар билан олишаётган одамнинг охирги кучини олиб қўядиган сўз айтиши мумкин. Унга тасалли сўзларини топувчи киши бахтлидир.

Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг www.najot.com сайтига кириб “Гувоҳликлар” бўлимида ҳабар қолдиринг ёки dilkash@najot.com электрон манзилига хабар йўлланг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top