3:01

Витаминоз

MP3

Narrator 1 Витаминлар инсон саломатлигини мустаҳкамлашда ўта муҳим аҳамиятга эга. Уларнинг биронтаси етишмаса танада турли хасталиклар пайдо бўлади. Масалан витамин С танқислигида тоғай ва суяк тўқималари тузилмаси бузилади. Қон томирлар деворининг ўзгарувчанлиги ортади зангила касаллиги рўй беради. В гуруҳидаги витаминлар етишмаслигида эса киши камқонликка учрайди иш қобилияти пасаяди иштаҳаси йўқолади. Витамин А кам бўлган ҳолларда тери қуруқшаб соч тўкилади. Тананинг витамин Е га бўлган талаби қондирилмаса жинсий безлар ва мушак фаолияти сусайиб боради. Витамин К камйганида турли аъзолардан қон оқиш ҳоллари юзага келади. Ҳусусан бурун ва милк тез-тез қонайдиган бўлиб қолади. Демак танамиздаги барча витаминлар мутаносиб бўлгандагина соғлом ва тетик юрамиз касалликлар ҳам бизни четлаб ўтади.

Narrator 2 Баъзан ҳазм фаолиятидаги нуқсонлар туфайли истеъмол қилинадиган овқатларнинг ичакларда ўзлаштирилиши бузилади. Айрим ҳолларда ичак микроорганизмлари томонидан организмда витаминлар синтез қилиниши сусаяди. Доим бир турдаги егуликларни истеъмол қилиш кундалик овқатланишда янги мева ва кўкатлар бўлмаслиги маҳсулотларни нотўғри сақлаш овқат пиширганда сабзавотлардаги зарур витаминларнинг парчаланиб кетиши ақлий ва жисмоний толиқишлар сингарилар ҳам витамин танқислигини келтириб чиқаради. Шунингдек меъда-ичак касалликларида ҳатто гижжа касалликларида ҳам организмда витаминлар сўрилиши бузилади. Бундан ташқари аёлларда ҳомиладорлик ва бола эмизиш дарида ҳамда киши айрим антибиотиклар – сулфаниламид препаратларини узоқ вақт ичиб юрганда ҳам витамин етишмаслиги келиб чиқади.

Narrator 1 Баҳор фасли бошларида бозорларимиздаги ҳўл мевалар ҳамда кўкатларнинг таркибида витаминлар озаяди. Маълумки витаминлар билан тўйинган тана бақувват бўлиб касалликка камроқ чалинади. Қишда ва кўклам чоғларида бундай витаминларга эҳтиёжимиз кучаяди. Гўштли ва сут-қатиқли овқатлар витаминга бой кўкатлар ўрнини боса олмайди. Шундай экан танамиздаги дармондориларга бўлган танқисликни қандай бартараф этиш мумкин.

Қиш бўйи ва баҳорнинг илк кунларида наъматак қоқисини қайнатиб ичиб юрилса организмда аскорбат кислота танқислиги рўй бермайди.

Narrator 2 Оккўкларни кўп ҳарид қилманг чунки улар бир кундан кўп сақланса таркибидаги С витаминининг 40-60 фоизи йўқолади. Картошка ва сабзавотлар совуқ сувга солиб пиширилса таркибидаги витаминларнинг 30 фоизи нобуд бўлади. Агар қайнаб турган сувга солсангиз витаминлари тўла сақланади.

Салат барги исмалоқ ва шовул каби баргли ўсимликларни қайнатиб ё қовурсангиз идиш қопқоғини албатта ёпинг. Акс ҳолда таркибидаги 70 фоиз витамин йўқолиб кетади. Сабавот маҳсулотларини зангламайдиган металл ёки чўян қозонларда пиширсангиз таркибидаги витаминлар парчаланмайди. Умуман баҳорий кўкаларни қўшиб улардан турли таомлар тайёрлаб истеъмол қилинса организм фаолияти яхшиланади моддалар алмашинуви меъёрига келади ҳамда энг муҳими вужудимизга куч-қувват оқиб киради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top