3:31

Худо ва Каломуллоҳ

MP3

Салом азизлар. Каломнинг донолиги деб номланган дастурга хуш келибсиз.

Худонинг ҳар ерда ҳозирлиги ҳақидаги таълимот инсон ва Коинот ўртасидаги муносабатни ифодалайди. Бу буюк асосий ҳақиқат бошқа жамики ҳақиқатларга маъно беради ва инсоннинг қисқагина умрига баҳо беради. Худо шу ерда. У инсон билан ёнма-ён турибди. Худо бу инсонни кўриб турибди ва уни тўла-тўкис билади. Имон шундан бошланади, секин-аста бошқа ажойиб ҳақиқатларни ўз ичига олиб боради ва бу ҳақиқатларнинг ҳаммаси Худо бор ва Худо шу ерда, деган ягона ҳақиқат сари кўтарилиб боради. Ибронийларга Мактубда шундай дейилган: «Ким Худога яқинлашмоқчи бўлса, Унинг борлигига ишонмоғи лозим» (Ибр. 11:6). Масиҳнинг Ўзи ҳам: «Худога ишонинг…» (Юҳан. 14:1), — деб айтган. Худога бўлган бошланғич имонга қўшиш мумкин бўлган ҳамма нарса устқурма ҳисобланади ва биз кўтарила олишимиз мумкин бўлган баландликлардан қатъий назар, устқурма ушбу бошланғич пойдеворда мустаҳкам туради.

Янги Аҳд Худо дунёни Сўз, яъни Каломуллоҳ ёрдамида яратди, деб ўргатади ва Каломомуллоҳ танада мужассамлашгунга қадар, дунёда бор бўлган Худонинг иккинчи шахси сифатида қиёсланади. Каломуллоҳ ҳамма нарсани яратди ва Ўзи яратган мавжудотларда уларни бошқариш ҳамда қўллаб-қувватлаш учун қолди. У шу билан бир вақтнинг ўзида яхшилик ва ёмонликни ажрата билишга имкон берувчи инсонга маънавий нур эди. Борлиқ ўз хусусиятига эга бўлмаган қонунлар туфайли эмас, балки Худо ҳозирлигининг яратувчан овози туфайлигина аниқ тартибга солинган тизим бўйича ҳаракатланади.

Чинакам масиҳий учун бу ҳақиқат — буюк хотиржамлик ва улуғ ишонч манбаидир. Бу манба ҳеч ҳандай ҳаётий шарт-шароитларга боғлиқ эмас. Бу ҳақиқат учун «Худо ҳузурининг амалий аҳамияти» тасаввурдаги объектни хаёлан ўз ақл-идроки чегарасидан ташқарига чиқариш ва шундан сўнг унинг иштирокини амалга ошириш йўлларини излашдан эмас, балки ҳар қандай соғлом эътиқод таълимотига мувофиқ аллақачон шу ерда ҳозир бўлган ва Ўзи яратган мавжудотлар Унинг борлигини тан олиш ёки олмасликларидан қатъий назар, объектив бор бўлган Зотнинг ҳақиқатан ҳам ҳозир эканлигини билишдан иборатдир. Бу ҳақиқатнинг натижаси инсонга башоратда эмас, балки ҳақиқатда бериладиган тажриба ҳисобланади.

Худонинг ҳамиша биз билан бирга эканлигига, Унинг Ўз дунёсининг ҳар бир қисмида ҳозир эканлигига, Унинг бизга ўз ўй-фикрларимиздан ҳам яқинлигига ишониш, бизга узоқ вақтгача юксак маънавий қувончни бахшида қила олади. Бироқ ҳамма вақт эмас. Ҳар бир имонлига доимий қувончни ваъда қилиш виждонсизлик бўлар эди ва буни кутиш ҳақиқатга зид бўларди. Худди бола оғриқдан ҳатто онасининг қўлида ҳам йиғлаши мумкин бўлганидек, масиҳий Худонинг ҳузурида турганлигини англаб етса ҳам, баъзида руҳан қийналиши, азоб чекиши мумкин. Гарчи ҳаворий Павлус: «… доимо хурсандмиз» (2 Кор. 6:10), — деб айтган бўлса-да, у баъзида ғамгин ва хафа эканлигини тан олган; Масиҳ эса «Ота бағрини» (Юҳан. 1:18) ҳеч қачон тарк этмаганлигига қарамай, биз учун жуда кўп кўз ёшини тўккан.

Калом ҳақиқатларини юрагингиз варақларига ёзиб қўйишингизни Худодан сўраб қоламан. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top