2:48

Оила бюджети

MP3

Narrator 1 Оилада ким умумий бюджетни юритиши лозим, деган саволни кўпчилик бир неча бор ўзига берган бўлса керак. Оилавий бюджетни асосий боқувчи бўлган эрми ёки рўзғор чароғбони бўлмиш аёл юритиши керакми? Ёки оилавий бюджет ҳаммага алоқадор бўлгани учун эр-хотин ҳамкорлигида юритилиши керакми? Умуман, бюджет умумий бўлиши керакми ёки алоҳида? Оилавий бюджетни режалаштираётган одамлар тахминан шундай саволларни ўзларига беришади. Бугунги ешиттиришимизда ана шу саволларга жавоб беришга ҳаракат қиламиз. Очиғини айтиш керак, юқорида келтирилган саволларга умумий ёки жузъий жавоблар йўқ. Оилага тегишли молиявий ишларнинг ўзига хос жиҳатлари кўп.

Narrator 2 Энг муҳими, оилавий бюджетни юритиш қулай ва тушунарли бўлиб, барча оила аъзоларига маъқул келиши керак. Бошқача қилиб айтганда, оилавий бизнесни ким юритишидан қатъий назар, бундан ҳамма рози бўлиши керак. Баъзида: аёлларга пулни ишониб бўлмайди, деган фикрлар чиқиб қолади! Ёки эркак барча пулни ароққа сарфлаб, ичиб қўяди, дейишади. Бундай муносабат тўғри эмас. Ҳар бир жинс орасида ҳам ақл билан иш тутадиган ёки масъулиятсиз одамлар топилади албатта. Шу боис, оилавий бюджетни юритиш ҳақидаги қарорлар ҳамкорликда қабул қилиниши лозим. Масалан, эр масъулиятни бўйнига олишга тайёр, хотин эса телевзорнинг олдидан нари кетмайди. Марҳамат, унда эрнинг ўзи уй бухгалтерияси билан шуғулланаверсин.

Narrator 1 Ёки хотин юқори лавозимда ишлаши боис, маъсулиятни ўта кучли ҳис қилади, эр эса слесар бўлиб ишлаши боис, ортиқча ташвишни жини суймайди. Бу ҳолда оиланинг молиявий тизгини хотин қўлида тургани мақсадга мувофиқ бўлади. Энг муҳими бундан оила аъзоларининг ҳаммаси рози бўлса бўлгани. Уй молиясининг тузилиши ҳамма оила аъзолари томонидан маъқулланиши лозим. Харажатларни ҳам тегишли гуруҳларга бўлиш зарар қилмайди. Айтайлик, шахсий харажатларга ажратилган маблағдан оила аъзолари ўзлари яхши кўрган нарсаларни сотиб олиш учун сарфлашлари мумкин. Акс ҳолда оила аъзолари яширинча пул йиға бошлашади. Бу эса оиладаги соғлом муҳит ва ишончга салбий таъсир қилиши мумкин.

Narrator 2 Шунингдек, баъзи ҳолларда эр-хотин розилигида даромад ва харажатлар тақсимланса, оилавий тотувликка путур етмайди. Масалан, эр хотинидан кўпроқ пул топади ва ҳамма пулини оилавий бюджетга ажратади. Ўзига жуда оз маблағ сарфлайди. Хотин эса кам топгани етмагандек, бор пулини ўзига, косметика, колготкилар, безак ва тақинчоқлар ва бошқаларга сарфлайди. Лекин бу ҳолга икки томон розилиги боис, улар тинч ва аҳил яшайверишади. Бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Оилада аҳил бўлишнинг йўллари ва оилавий муносабатлар ҳақида янада кўпроқ маълумотларга эга бўлишни ҳамда ўз оилавий ҳамкорлигингизни тўғри йўлга қўйишни истасангиз бизнинг www.najot.com сайтимиз сизга бу борада катта ёрдам беради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top