3:36

Руҳий ғалаба 322

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи мухлислар. Сизлар билан ғойибона бўлса-да яна радио орқали учрашиб турганимиздан Худовандга ва Раббимизга шукуроналар айтамиз. Азизлар, марҳамат, тингланг: эфирда “Дилкаш” радиоси. Ҳурматли радио тингловчи мухлислар, Эфесликларга мактубининг 6 боби 13 ва 17 оятларида Павлус имонлининг қурол-яроғини жуда аниқ қилиб ифодалайди. 18 оятда эса у шундай дейди: “Ҳар турли дуо ва ёлворишлар билан, Муқаддас Руҳ илҳоми билан ҳар доим ибодат қилинглар”.

Стратегик дуо биз тиз чўкиб жанг қиладиган урушдир. Дуо бу барча соҳаларни ва ҳамма одамларни қамраб олишга қодир бўлган ягона стратегиядир. Кўп кишилар имонлиларнинг турли хил стратегияларидан ўзларини ҳимоя қила оладилар. Аммо уларнинг ҳар қандай ҳимоя воситалари дуо ва Муқаддас Руҳнинг қудрати олдида ожиз қолади. Маълум бир жойларда ва баъзи бир одамларда ўзига хос маҳаллий қонун-қоидалар мавжуд бўлиб, бу қоидалар Худонинг ҳақиқатига тўсқинлик қилиши мумкин.

Бу ҳолатда фақат дуо қилиш билангина ўша ерга, ўша одамлар қалбига кириб боришимиз мумкин бўлади. Бундан ташқари, дуо Хушхабар учун эшиклари очиқ ва исталганча шоҳидлик қилиш мумкин бўлган Ўрта Осиё қишлоқ ва шаҳарларида калит вазифасини бажариши керак. Ва ниҳоят, айтишимиз жоиз бўлган сўнгги нарса шуки, дуо қолган барча усулларни самарали ва фойдали қила оладиган стратегиядир. Энди эса, имонлилар жамоасида стратегик дуо хизматини бошлаш мақсадида, биродарлар билан ўзаро муҳокама қилишимиз мумкин бўлган баъзи бир муҳим омиллар ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз.

Энг аввало, дуо бу ҳар бир имонли иштирок этиши мумкин бўлган стратегик жараёндир. Ҳар бир имонли ёшидан қатъий назар, Худонинг дуо қилувчи жангчиси бўлиши мумкин ва шарт. Ҳар ким ўз имкониятларидан келиб чиқиб, вазиятга қараб иш тутади. Баъзи бир кишилар учун қишлоқма-қишлоқ юриш бошқа одамларга қараганда жуда осон иш ҳисобланади. Баъзилар эса бошқаларга қараганда Худонинг хизмати учун кўпроқ пул ажрата оладилар. Бироқ дуо қилиш орқали ҳар бир имонли киши ўз атрофида, қишлоқда, шаҳарда ва ҳатто ўз халқида ҳам Худонинг мақсади амалга ошишига катта ҳисса қўша олиши мумкин.

Стратегик дуо хизматчиларни олдинги сафга чиқаради. Худонинг халқи дуо қилган пайтда, одамлар Худонинг овозини эшитадилар ва Унга бўйсунадилар. Раббимиз дуо қилинаётган одамлар билан гаплашиши мумкин. Одамлар дуо қилаётган пайтда, Худо ишчиларни ҳосил ўрим-йиғимига чақиради. Стратегик дуо биз бажараётган энг муҳим ва ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган ишдир. Шунинг учун азиз радио тингловчи биродарлар, доимо бир-биримиз учун, ўз Ватанимиз ва яшаб турган жойимиз учун қилинадиган ҳар қандай дуо жуда муҳимдир. Азизлар, Худованд биздан истайдики, доимо тинимсиз У билан мулоқотда бўлишимизни. Қанчалик кўп дуо қилсак, Худовандга шунчалик яқин бўламиз. Шунинг билан азиз радио тингловчи биродарлар, мавзумиз ҳам ўз ниҳоясига етиб бормоқда. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com Хайр саломат бўлинг, азизлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top