Narrator 1 Ассалому алайкум. Одатимизни тарк этмаган ҳолда бугун биз эга бўладиган маълумотлар Муқаддас Каломда келтирилган, инсоният тарихидаги энг кескин даврларининг бирига тегишли. Бўлиб ўтган ҳамма ходисаларни тушунишимиз учун, биз шу пайтгача билганларимизни эслаб олсак;
Худованд Одам Атони яратганидан кейин, уни Адан боғига жойлаштирди. Адан боғига Худо Ҳаёт дарахти ва яхши ва ёмонни билиш дарахтини қўйди.Сўнг Одам Атога яхши ва ёмонни билиш дарахти мевасидан ейишни ман қилди. Агар одам итоат қилмасдан яхши ва ёмонни билиш дарахтининг мевасидан еса, Одам ўларди. Худо Одам Атога ўласизлар, деганида ҳаёт манбаи бўлмиш Худодан жудо бўлишни, Худо билан дўстликни йўқотишини назарда тутган эди. Худованд Одам Атони шунчалик севар эдики, у ёлғиз бўлмаслиги учун Момо Хавони яратди. Адан боғидаги ҳаёт улар учун ёқимли бўлиб, у ерда улар муҳтож бўлган нарсаларининг ҳаммаси муҳайё эди.
Narrator 2 Худо уларнинг дўсти эди; У уларни севарди ва улар жуда бахтли эдилар. Худо Одам Атони Ўзи яратган ажойиботларнинг бошқарувчиси қилиб тайинлади. На касалликлар, на қуртлар, на тикану ёввойи ўтлар бўлмагани учун Одам Атонинг меҳнати машаққатли эмас, аксинча ёқимли бўлган. Энг яхши натижага эришиш учун у шунчаки Худонинг олдига келиб, маслаҳат сўраши керак эди ва Худо нима қилишни айтарди. Ҳар биримиз жон деб ўша жойга тушиб қолишни хоҳлаган бўлардик. Бу жуда ажойиб тўғрими? Худо Одам ва Хавога кўпгина дарахтларни, меваларни ва сабзавотларни озиқланиш учун берган. Улар пул қийинчиликларини билмаган, чунки умуман пул йўқ эди – улар нимага муҳтож бўлса, ҳаммаси тайёр эди. Одам Ато билан Момо Хаво бир-бирлари билан ва айниқса, Худо билан жуда ажойиб муносабатда эдилар.
Narrator 1 Улар гуноҳ қилмаган, шунинг учун уларнинг Худо ва бир-бири билан алоқасига ҳеч нарса тўсқинлик қилмасди. Улар ҳеч қачон бахслашмас ва бир-бирини хафа қилмасди ва нотўғри ҳаракатлар бўлмасди.
Хўш, буларнинг ҳаммаси қандай йўққа чиқди? Бугунги Худо билан муносабатларимизни қийинлаштирган, касалликларимиз, муаммоларимиз, нон топишнинг азобга айланишига ким сабабчи? Худонинг ва бизнинг энг биринчи душмани шайтон тўғрисида нималарни биламиз? У Одам Ато ва Момо Ҳаво яхши ва ёмонни билиш дарахтидан емасликлари кераклигини билган. Шайтон Худодан нафратлананади, шунинг учун у Худо яратган эркак ва аёлни нобуд қилмоқчи эди. Ўшанда шайтон ўзини яшириш ва Хавони алдаш учун илондан фойдаланди.
Narrator 2 Ҳаво билан гаплашган илон бўлмаганини бугун ҳаммамиз биламиз. Аммо Момо Ҳаво билмаган. Худо яратган жониворларидан илон энг ақллиси эди. Момо Ҳаво Худо яратган жонзотларнинг ҳеч биридан аввал ҳеч қандай ёмонлик кўрмагани ҳамда илоннинг бошқа жонзотлардан кўра ақллироқ эканини билгани учун илон ичидаги шайтонни сезмади. Шайтон ҳам шуни мўлжал қилган эди.
Шайтон – ёлғончи. Илон орқали у гапирётганини Момо Ҳаво билиб қолишига шайтон йўл қўймади. Худонинг Каломини қанчалик кўпроқ била бошласангиз, шайтоннинг қанчалик нопок ва ёлғончилигини шунчалик кўпроқ тушунасиз. У ёлғончи эканини ўзи билади. Унинг исми “ёлғончи” ва “тухматчи” маъносини билдиради. Афсуски, бизга ажратилаган вақт нихоялаб қолди. Кейинги суҳбатимизни ўтказиб юборманг. У сиз кутгандан ҳам қизиқроқ бўлади.