3:33

Менинг Қалқоним

MP3

Narrator 1 Худо олдида тинчлан, калбим менинг,

Факат Ундандир менинг умидим.

Ассалому алайкум. Баъзан ҳаммамиз ҳам ўзимизни ҳимоясиз ва тушкун ҳолда сезамиз. Одамзод доимо яқинларининг меҳрига ва кўмагига мухтож бўлади. Ёшлигимда, имонли бўлганим учун ҳаётимда ҳамма нарса яхши бўлади, деб ўйлардим. Аммо, Худо ҳаётимда қийинчилик ва хафачиликларга йўл қўйишини кейинроқ билдим. Менимча, кўпчилигимиз щундай ўйлаганмиз. Ўтган йили уйдагилардан ҳабар олдим. Дадам инсульт бўлиб колибди. Докторлар дадамни ўлиши мумкин, дейишганди. Ўшанда мен ҳеч нима қилолмадим. Мен тушкунликка тушдим. Худога шукур дадам ҳаёт. Аммо, у ҳозир гапиролмайди. Баъзан гапиролмаслигидан йиғлайди. Ҳаммамиз қийналамиз. Ёрдам беришини ҳоҳлайман, аммо ҳеч кандай иложи йўқ.

Narrator 2 Атрофимизда муаммосиз инсон йўқ. Кимдадир пул муаммоси, муҳаббат, бошқалар билан муносабат, соломатлик ва бошқа муаммолар. Шу муомалар келганида «Қўлимдан ҳеч нарса келмайди» деб ўйлаймиз ва тушкунликка тушамиз. Шунда нима килишимиз керак? Каломда бизга яхши намуна берилган. Бу Довуд ҳақида. Довудни Худо Исроилга подшох қилиб танлаган. Аммо у ўшангача ва ундан кейин ҳам жуда кўп кийинчиликларга учраган. Унинг ҳаёти кўп марта хавф остида бўлган. У тущкунликка тушганда нима килганини биласизми? Забур 61 боб 6-9 оятларда шундай ёзилган. «Худо олдида тинчлан қалбим менинг, фақат Ундандир менинг умидим. Ўзидир суянчиғим, нажоткорим. Мустаҳкам қалъам менинг; мен тебранмасман ҳеч қачон. Нажотим ва иззатим Худодан келур, Худодир қудратли қоям, паноҳим менинг.» Шу оятлардан Худованд унинг учун ким бўлганини кўрамиз.

Narrator 1 Худованд унинг учун – суянчиқ, нажоткор ва қалъа бўлганлигини кўрдик. Довуд тушкунликка тушган пайтда Худога қараган. Суянчиқ. Бу ҳақида ўйлаганимда, бир кучли, ўзгармас, ҳар қандай оғир ҳолларда таяниш мумкин бўлган нарса хаёлимга келади. Худо Довуд учун суянчиқ бўлган. У Ўзининг ваъдасида турган. Худо яна унинг Нажоткори бўлган. Агар Муқаддас Каломнинг Довуд ҳақида ёзилган бобларига қарасангиз, Худованд Довудни кўп марта қуткарганини кўрасиз. Худованд уни ҳам жисмонан ва ҳам рухан қутқарган. Худо унинг суянчиғи, нажоткори ва қалъаси. Қалъа бу — душманлардан ва ёмонлик қилмоқчи бўлганлардан ҳимояланадиган жой. Бу энг хавфсиз жой. Довуд Худони билгани учун нима содир бўлса хам, Худонинг ҳимояси остидалигини биларди.

Narrator 2 Худо у учун кимлигини билгандан кейин, унинг жавобини қандай бўлганини яна Забур китоби 61 боб 9 оятдан кўришимиз мумкин. У шундай дейди: «Ҳар дам Унга умид боғланг, эй мардум. Унинг олдида юракларингизни очинг. Худодир бизнинг паноҳимиз.» Энди Довуд ўзига гапирмаяпти — Худонинг аслида ўзи учун кимлигини билиб, ишонч ҳосил қилиб олганидан кейин, бу ҳақида бошқалар ҳам билишини истаган. Сизда ҳам шундай бўладими? Менда ҳам. У ҳақида ҳаётимда содир бўлган воқеалардан, Худонинг ёрдамидан ва Каломда У ҳақида ёзилганлардан Худо ҳақида ажойиб ҳақиқатни кашф қилганимдан кейин буни бошқалар билан ҳам бўлишишни истайман. Довуд ўзи Худодан далда олгани учун бошқаларга ҳам айта олган. Бундан чиқдики, ҳаётимизда нима содир бўлмасин, биз доимо Худога ишонишимиз ва Унга суянишимиз мумкин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top