Narrator 1 Ассалому алайкум. Мен ёш бўлганимда отамга жуда кўп саволлар берардим. Катта бўлгач эса кўп нарсаларга ақлим етадиган ва тушунадиган бўлиб қолдим. Имонда ҳам шундай. Худо фарзанди бўлиб туғилганингизда саволларингиз кўп бўлади. Аста-секин Муқаддас Рухнинг ғамхўрлиги остида улғайгач эса, саволларга жавобни Худонинг Ўзидан олаверасиз. Каломда шундай саволлардан бири ҳақида ёзилган. “Шаббат кунларининг бирида Исо буғдойзордан ўтиб кетаётган эди. Унинг шогирдлари бошоқлардан узиб олиб, кафтларида уқалаб, донларини еяётган эдилар. Баъзи фарзийлар эса уларга деди: — Нега сизлар Шаббат куни қонунга ҳилоф иш қиляпсизлар? Исо уларга шундай жавоб берди: — Довуд ҳамроҳлари билан оч қолганда нималар қилганини наҳотки сизлар ҳеч ўқимаган бўлсангиз?!
Narrator 2 У Худонинг уйига кириб, муқаддас нонларни еган. Ҳатто ҳамроҳларига ҳам берган. Қонунга мувофиқ эса бундай нонларни фақат руҳонийлар ейишга ҳақли эдилар–ку! Исо яна деди: — Инсон Ўғли Шаббат кунининг ҳам Ҳокимидир. Бошқа Шаббат куни Исо синагогага кириб таълим берди. У ерда ўнг қўли қуриб қолган бир одам бор эди. Таврот тафсирчилари билан фарзийлар Исони айблаш учун бирон сабаб топиш мақсадида: “Исо Шаббат куни ҳам бу одамга шифо берармикан”, деб Уни кузатиб турардилар. Исо уларнинг бу ниятини била туриб, қўли шол одамга: — Ўрнингдан туриб олдинга чиқ!- деб буюрди. У олдинга чиқди. Исо йиғилганларга деди: -Сизларга бир саволим бор. Қонунга мувофиқ Шаббат куни яхшилик қилиш керакми ёки ёмонликми? Жонни халос қилиш керакми ёки нобуд қилишми?
Narrator 1 Исо уларнинг ҳаммасига назар ташлаб чиқди–да, у одамга: — Қўлингни узат!-деди. У одам қўлини узатиши биланоқ қўли соппа–соғ бўлиб қолди. Тафсирчилар билан фарзийлар ғазабдан жазаваси тутиб, Исони нима қилсак экан, деб муҳокама қила бошладилар. Хўш, сизнингча нега фарзийлар ва уламолар Ундан аччиқланишди? Саволларига берилган жавобни тушунмаганлари учун. Сабаби улар Эски Ахднинг ҳақиқий тафсирчилари эмасдилар. Агар ҳақиқий тафсирчилар бўлганларида Худонинг иродаси нима эканини Унинг Каломидан ўқиб ҳам билиб олган бўлардилар. Шунинг учун ҳам Каломда билимнинг ўзи етарли эмас, инсон қалбида мухаббат ҳам бўлиши керак, деб ёзилган. Исо Масиҳ давридаги олиму-уламолар, Эски Ахд тасвирчилари ҳаддан ташқари шишиниб кетган ва Хулонинг Каломида ёзилганлари содир бўлаётганини кўрмаганлар.
Narrator 2 Яна бир савол. Яҳё пайғамбаргага шогирдлари бўлиб ўтган бу воқеалар тўғрисида хабар беришди. Яҳё шогирдларидан иккитасини чақириб, уларни Раббимиз Исонинг олдига шундай савол билан юборди: “Келадиган Зот Сизмисиз, ёки биз бошқасини кутайликми?” Сизнингча, Исо Масиҳ қандай жавоб берди? Исо Масиҳ ўша пайтда нима қилаётганди? Айни шу пайтда Исо кўп одамларнинг хасталиклари-ю дардларига шифо бераётган, ёвуз руҳларга чалинганларни тузатаётган, кўплаб кўрларнинг кўзларини очаётган эди. Исо Яҳёнинг шогирдларига шундай жавоб берди: — Боринглар, кўриб эшитаётганларингизни Яҳёга айтинглар: кўрлар кўрмоқда, чўлоқлар юрмоқда, тери касаллигига чалинганлар тузалмоқда, карлар эшитмоқда, ўликлар тирилмоқда, йўқсиллар Хушхабарни эшитмоқда. Исо Масиҳ уларга Каломда Масиҳ ҳақида билганларига ва ҳозир кўраётганларига таяниб жавоб топишга ундади.