3:35

Чекишни ташлашнинг осон йўли

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Орамизда ёмон одатларга тобе бўлиб қолганлар топилади. Улар эса табиийки бир неча марта бу иллатдан қутулишга ҳаракат қилиб кўришган. Бугунги суҳбатимизда сизга ёрдам бериши мумкин бўлган баъзи маълумотларни сиз билан бўлишишга қарор қилдик. Чекишни ташлаш жуда-жуда осон. Бунинг учун фақатгина икки ишни қилишингиз керак: Энди ҳеч қачон чекмаслик ҳақида қарор қабул қилинг. Чекишни ташлар эканман, деб депрессияга тушманг. Севининг. Буни эшитиб, “Айтиш осонда” “Маънилироқ фойдаси тегадиган бирор нарса айтса бўлмасмикан?” деган саволлар ҳаёлингизда айланаётгандир. Асосий муаммо чекиш истагини йўқ қилиш эмас, балки чекиш билан боғлиқ сафсата ва янглиш фикрларга барҳам беришдир. Душманнинг қандайлигини, кураш усулларидан воқиф бўлсангиз, уни осонлик билан енгишингиз муқаррар.

Narrator 2 Мен ҳаётининг кўпгина қисмини чекишни ташлашга уриниш билан, ҳафталаб давом этадиган депрессиялар билан ўтказгган инсонларни учратганманман. Ниҳоят, кунига юзтагача чекадиган кашанда чекишни  батамом ташлаганининг гувоҳи бўлганман. Ўша одамнинг ҳаётида энг катта мўъжиза рўй берди. Чекишни ташлаш шунчалик осон экан-у, нима учун бунга жуда кўп вақт сарфлаганини олдинига тушунмади. Ваҳоланки, бунинг сабаби жуда оддий эди: у энди ҳеч қачон чекмаслигини аниқ биларди. Авваллари эса чекишни ташламоқчи бўлиб узоқ вақт сигаретадан тийилса, чекиш истаги ўз-ўзидан йўқолади, деб ўйлаган. Табиийки, нимадир содир бўлишини кутиб яшагани учун чекиш истаги уни тарк этмаган. Оқибатда умидсизликка тушиб, яна-да кўпроқ чекадиган бўлган.Унинг охирги уриниши мутлақо бошқача бўлди. Бошқа кашандалар сингари у ҳам чекишни ташлаш ҳақида ўйларди.

Narrator 1 Ҳар сафар муваффақиятсизликка учраганида кейинги сафар чекишни ташлаш осонроқ бўлади, деб ўйлайверган. Шу тариқа умрининг охиригача чекувчи бўлиб қолиши ҳақида эса ўйламаган. Шу фикр унинг хаёлига келди-ю, муаммо устида жиддий бош қотиришга қарор қилди. Агар чиндан чекишни ташлаш истагида бўлсангиз, чекмайдиганларни кузатинг. Улар сиз ўйлаганингиздек, одамови ва ношуд эмас. Синчиклаб кузатсангиз, иродали, муаммолар ва стресслардан довдираб қолмайдиган одамлар улар. Кейинги қадам собиқ кашандалар билан мулоқот қилиш. Уларни пули етмай ёки саломатлиги ёмонлашиб, чекишни ташлашга мажбур бўлган, ич-ичидан чекишни жуда хоҳлайдиган одамлар, деб ўйласангиз адашасиз. “Ҳа, баъзида чекишни хоҳлаб қоламан, – эътироф этади баъзилари. – Лекин бундай ҳолат камдан-кам бўлади ва унчалик жиддий эмас. Хуллас, эътибор беришга арзимайди”. Лекин кўпчилиги шундай деди: “Чекишни соғинаман? Нима, ҳазиллашяпсизми? Мен ҳеч қачон ўзимни ҳозиргидек яхши ҳис қилмаганман”.

Narrator 2 Собиқ кашандалар билан бўлиб ўтган суҳбатлардан кейин ўзингизга тегишли хулосани чиқариб оласиз. Хулосангиз тахминан мана шундай бўлади: “Дунёда минглаб одамлар чекишни ташлаб, бахтиёр ҳаёт кечирмоқда. Жуда яхши эсимда: сигаретанинг ёқимсиз таъмига кўникиш учун ўзимни минг кўйга солиб қийнаганман. Энди бунга якун ясаш керак”. Чекишни ташласам, ойлаб депрессиядан қийналаман, деб ўйлаяпсизми? Эҳтимол, агар бунга жиддий киришмасангиз, депрессияга тушаман деб ўйласангиз, шундай бўлади. Лекин сигаретадан воз кечганингиз заҳоти ўзингизни қушдек енгил сеза бошлайсиз. Шуни билингки, қатъиятсизлик ва тушкун кайфият чекишни ташлашга тўсқинлик қиладиган баҳайбат ғовлардир. Сигаретадан батамом халос бўлишни ният қилган экансиз, албатта, мақсадингизга эришасиз. Фақат қарорингиз борасида ҳеч қачон иккиланманг. Сизни яна чекишга мажбур қиладиган ягона одам – бу сиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top