3:32

Инсон Муаммоси

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. XXI асрда ривожланган мамлакатларда семизлик катта тиббий ижтимоий муаммога айланди. Ҳозирда аксарият мамлакатларда углеводли овқатларнинг тобора ортиб, уни енгил истеъмол қилиш одат тусига киргани, умумий овқатланиш тизимидаги кафе, бар, ошхоналарнинг сони кескин кўпайгани билан бирга жисмоний ҳаракатнинг пасайгани аниқланган. Одамларнинг овқатланиш хусусияти яшаш тарзи ўзгаришига дучор бўлмоқда. Кўплаб мамлакатларда кузатилаётган умумий кўриниш деб гўшт ва ёғларнинг истеъмол қилиниши ошганлигини айтиш мумкин. Шу билан бирга семизлик қандли диабет ва атеросклероз ёғ моддасининг алмашинуви бузилиши, гормонал тизимининг шикастланишидан келиб чиқади. Айтиб ўтиш жоизки, семизликка озиқ-овқатни кўп миқдорда истеъмол қилиш билан бирга унинг кучли энергияга эга эканлиги асосий омиллардан биридир.

Narrator 2 Бир қатор олимларнинг маълумотига кўра, АҚШ аҳолиси орасида семизлик 20 фоизни ташкил қилар экан, уларнинг 20 миллионида вазн оғирлиги 10-20 фоиз, 5 миллионида эса 20 фоиздан ошиқ, деб белгиланди. Европа мамлакатларида (Англия, Франция, Германия) ҳам семизликнинг аҳоли бўйича тарқалиши 20-30 фоизни ташкил этади. Россияда ўтказилган охирги текширишлар хулосасига кўра, мазкур ҳолатни 26 фоиз, деб топишди. Семизлик метаболик ва клиник ҳолат бўлиб, у ўрта ҳаёт ва яшаш муддатини, яъни умрни қисқартиради. Бундай ҳолатдаги таъсир семизлик асоратлари, унинг оғир турлари ва қўшимча кузатиладиган ўткир ва сурункали касалликларга боғлиқ. Семизлик диабет касалигининг ўсиш даражаси юрак хуружига чалинган беморларнинг сони тобора ошиб боришига ҳам сабаб бўлади.

Narrator 1 Шунингдек, семизлик қон-томирлар тизими касалликлари келиб чиқишига сабаб бўлади. Буларга артеросклероз, юрак эшемик касаллиги, артериал гипертония, веноз қон алмашишини етишмовчилиги киради. Изланишлар шуни кўрсатдики, 25 ёшдан ошган семиз эркакларда тўсатдан ўлиб қолиш фоизи баланд, 50 ёшдан ошганларида мазкур фоиз камаяди. Бундай ўлимнинг 70 фоизидан кўпи қон айланиш тизимидаги касалликлар туфайли содир бўлади. Семизлик аҳоли ўртасидаги ўлимни оширадиган омил ҳисобланади. Буни исботлаш учун 2 гуруҳ беморлар олинади: семизликка дучор бўлган беморлар ва иккинчиси меъёрий вазнга эга бўлганлар; уларнинг натижалари бир-бири билан солиштирилади. Агар бундай таққослаш кексаларда ўтказилган бўлса, яққол натижа, фарқини белгилаб беради.

Narrator 2 Қарияларнинг 70 фоиздан кўпида ўлим қон айланиши тизими касалликлари сабабли рўй беради. 45-50 ёшдаги семиз беморларда тана вазнининг 13,6 кг.га ошиши умрни 28 фоизга қисқартиради. Семизликка боғлиқ бўлган ўлимлар сонининг ўсиши ёш йигит-қизларга тааллуқли эмас. Бу аниқ, кўп марта текширишлардан ўтказилган натижалардир. Семизлик борасида олиб борилган илмий изланишлар гормонал бузилишларни аниқлаб берди. Маълум бўлдики, семизлик синдромида бир қатор физиологик, метаболик ва клиник турдаги бузилишлар мавжуд. Инсон танасида ортиқча вазн кўпайгани сайин ички аъзолар фаолияти қийинлашиб бораверади. Масалан, юрак қон ҳайдашга, жигар заҳарларни тозалашга, эндокрин безлар эса организмни керакли миқдордаги гормонлар билан таъминлашга қийналади. Ортиқча вазн ва семизлик саломатликка зарарли таъсир кўрсатиб, бир қатор сурункали касалликларга сабаб бўлиши мумкин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top