3:04

Ваъз айтиш 05

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи мухлислар, сиз азиз биродарлар билан яна радио тўлқинларимиз орқали соғ-омон учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар, тингланг: эфирда “Дилкаш” радиоси. Азиз радио тингловчи биродарлар, биз ҳам бошқа биродарлар каби Худога хизмат қилиши учун бутун масиҳий қўшин ичидан энг муносиб курашчиларни, ҳақиқатдан ҳам бунга муносиб бўлган одамларни танлашимиз керак.

Қобилиятсиз, журъатсиз, ўз фикрида қаттиқ турмаган, ўзларининг шаҳвоний ҳаётига берилган бундай кишилар жамоатда юқори мартабали чўпон бўлишга муносиб эмаслар. Ахир нимжон ёки ожиз одамларга биз ишониб топшира олмайдиган шундай корхоналар ёки объектлар бор-ку. Айтайлик, агар бирорта одам томга чиқиб ишлай олмаса, агар унинг ўзи нимжон бўлса ва бундай иш унинг учун хавфли бўлса, бундай одам ўзи учун боши айланмайдиган бошқа жойда, ерда иш танлаши керак.

Худди шундай, руҳий камчиликларга эга одамлар ўзлари учун юқори руҳий мажбуриятларни олмасликлари керак. Агар бундай одам озгина муваффақиятга эришса, у ўша заҳоти мағрурланиб кетади. Бу бизнинг ваъзхонларда тез-тез учрайдиган, уларни умуман безамайдиган, балки тўғридан-тўғри ҳалокатга етаклайдиган нуқсондир.

Агар биз ўз уйимизни душмандан ҳимоя қилмоқчи бўлсак, ўғил ва қизларимизни қилич ва турли қуроллар билан қуроллантирган бўлар эдик. Бу ерда ҳам шундай. Ҳақиқатнинг ҳимояси учун минбарга тили бурро, бироқ руҳий ҳаётда тажрибасиз ҳар қандай янги кишини чиқармаслик лозим. Худодан қўрқиш ёш йигитнинг донолигини бошқариши керак, акс ҳолда, унга Каломни ваъз қилишига рухсат бермаслик керак.

Токи унинг ақли ва юраги Худонинг марҳамати билан ёришмас экан, у ўзининг навбатини кутиши лозим. Ваъзхон ўзида юқори маънавий ҳиссиётни мустаҳкамлаш тўғрисида зўр бериб ҳаракат қилиши керак. Кўплар турли иш учун фойдали бўлишлари мумкин, бироқ уларнинг кўпчилигига жамоат минбарида умуман тоқат қилиб бўлмайди. Джон Джеймс деган биродар шундай дейди: “Ҳақиқатни етказувчи ваъзхон гуноҳ йўлига кирса, унинг тавбаси қилган хиёнатини тўлиқ ювмагунича, у ваъзини яна бошлаши мумкин эмас”.

Бироқ гуноҳни ювиш осон эмас. Масиҳий жамиятига бундай тавба қилган, обрўсини йўқотганлар қабул қилинишлари мумкин. Агар Худо ижозат берса, улар кейинчалик жамоат минбаридан яна воизлик айтиши мумкиндир. Азиз радио тингловчи биродарлар, фақатгина воизхонларга эмас,балки жамоатдаги ҳар бир хизматчига кучли эътибор бўлиши лозим. Ахир улар оддий корхонада эмас, балки Буюк Худованднинг хизматидадир.

Шунинг билан азиз радио тингловчи биродарлар, бугунги мавзумизга ҳам якун ясаш арафасидамиз. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Яна тўлқинларимизда учрашгунча хайр саломат бўлинг, азиз тингловчилар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top