2:59

Руҳий ғалаба 367

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна соғ-омонликда учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар, марҳамат эшиттиришимизни бошлаймиз. Азиз биродарлар, биринчи Бутрус китобининг 5 боби 8 ва 9 оятларида шундай ёзилган: “Ҳушёр ва бедор бўлинглар.

Душманингиз иблис бировни ютиб юбориш учун излаб, шердай бўкириб кезиб юрибди. Дунёнинг ҳар ёғидаги биродарларингиз худди шундай азобларга дучор бўлаётганларини билиб, мустаҳкам имон билан иблисга қарши туринглар”.

Азиз биродарлар, ҳар бир масиҳий биродар, шайтон ҳақида айтилган ушбу гапларга жуда жиддий қарашимиз керак. Доимо ҳушёр ва зийрак бўлишимиз лозим. Ҳаттоки бизнинг ўй фикрларимиз ҳам заифлашмаслиги керак.

Хаёлларимиз айқаш-уйқаш бўлса, ўзимиз эгоист бўлсак, руҳий аҳволимиз суст бўлса, албатта касал жонивордек бўлиб қоламиз. Бақуват шер эса касал жониворларни жуда осонлик билан ўлжага айлантиради.

Азиз биродарлар, шайтон доимо масиҳий инсонни гуноҳ устида ашёвий даллиллар билан қўлга туширишни яхши кўради. Қўлга олгунга қадар эса аста-секинлик билан ўзимиз сезмаган ҳолда ёки беэътиборлик қилиб унинг ўлжасига айланиб борамиз. Шайтон ҳам худди шер каби ов қилади.

Шер ўлжасининг ортидан қувиб бориб оёғидан чалиб йиқитади. Шайтон ҳам инсонни оёғидан чалади ва бутунлай руҳий ҳаётидан ағдариб ташлайди. Шерни ов қилиш усулини кўпчилигимиз кўрган бўлсак керак. Шер ўлжани кўплаб ҳайвонлар орасидан танлаб олади.

Имкон борича унга яқинлашишга ҳаракат қилади. У шундай яқинлашиб борадики, бур тўда ҳайвонлар ҳам ҳеч нарсани сезмай қолади. Шер эса бирданига танлаган жониворга ташланади, агар ҳайвон қочишга улгурса, ортидан қувиб боради. Шайтон ҳам худди шундай инсонларни овлайди.

Демак Бутрус барчамизни огоҳлантиряпти. Азизлар, масиҳийлар, бир оиламиз. Шундай экан шер оила аъзоларимиздан кимгадир ҳужумга тайёрланаётганини сезсангиз, дарҳол бошқаларни ҳам огоҳлантиринг, токи унинг тирик ўлжасига айланиб қолмаслик учун.

Бизнинг буюк ҳимоячимиз Отамиз бор. У барчамизни шайтондан ҳимоя қилишга қодир. Азизлар, ёдингизда бўлсин, ҳар бир йртқич ҳайвоннинг биринчи ўлжаси бу тўдадаги, яъни ҳайвонлар оиласидаги касалманд ҳайвонлар бўлади. Келинг азиз биродар, руҳан соғлом бўлайлик.

Бир-биримизни қўллаб-қувватлайлик. Доимо оиламиз учун ибодатда бўлайлик, бу дегани ҳар бир масиҳий биродар ҳушёр турибди дегани. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги мавзумиз ҳам ўз ниҳоясига етиб қолди. Сизлар билан хайрлашишдан аввал, ўзимизнинг электрон почтамиз манзилини айтиб ўтсам: dilkash@najot.com Яна мавзуларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг, азиз биродарлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top