3:19

Тиконлар орасида

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Бутунлай Худога бағишланмаган юракнинг аҳволи қандай бўлишини биласизми? Уруғ сепувчи ҳақидаги масални эшитгансиз. Унда уруғларнинг баъзилари йўл ёқасига, баъзилари тошлоққа ва бошқалари эса тиконлар орасига тушади. Исо Масиҳ тиконлар орасизга тушган уруғни шундай тасвирлайди: “Тиканлар орасига сепилган уруғлар шундай одамларни билдирадики, улар Худонинг каломини эшитадилар, лекин дунёнинг ташвишлари ва бойликка ўчлик каломни бўғиб қўяди, калом эса самарасиз қолади.” Тиконлар- бу дунёга уйғунлашган одам юрагидаги одатлар ва яшаш тарзи. Ўзликдан кечмаслик, ўзига бўлган ишонч, дунёга ва бойликка бўлган ўчлик — буларнинг ҳаммаси Худо Каломининг юракда илдиз отишига ва ўсишига тўсқинлик қилади. Худо эса қалбимиз ва жонимиз ёмонликдан узоқ бўлишини истайди.

Narrator 2 Калом шундай дейди: “Ҳаммасини текшириб кўринглар. Яхшиликни маҳкам тутиб, ҳар қандай ёмонликдан қочинглар. Тинчлик манбаи бўлган Худонинг Ўзи сизларни бутунлай покласин. Раббимиз Исо Масиҳ келгунча, бутун руҳингиз, жонингиз ва танингиз айбсиз сақлансин.” Худо Каломини эшитиб, уни қабул қилишга тайёр бўлган юракда эса Худо Каломи билан бирга инояти ҳам гуллаб яшнайди. Тиконлар ҳар қандай тупроқда ўсаверади, уларга ҳеч қандай парвариш керак эмас, бироқ Худонинг инояти кўпайиши учун унга парвариш керак. Шунинг учун, инсон юрагини текшириб туриши ва ёмон ўтлардан тозалаб туриши керак. Агар юрак Худо назорати остида бўлмаса ва Муқаддас Руҳ юракни тозалаб, унда солиҳ характерни пайдо қилишда тинимсиз ишламаса, аввалги одатлар ўзини кўрсата бошлайди. Агар сиз юрагингиздаги гуноҳ устидан ғалаба қозонмасангиз, у сизни бутунлай эгаллаб олади.

Narrator 1 Бегона ўт кесиб ташлаган билан, у йўқ бўлиб қолмайди. Уни то томири билан юлиб ташламагунингизча, у ичингизда қолаверади. Эски ҳато одатлари, характери билан ҳам шундай қилиш керак. Биз юрагимизга экилган ҳақиқат уруғларини асраш учун баъзи нарсалардан эҳтиёт бўлишимиз керак. “Бошқа бирлари тиканлар орасига тушган уруғларга ўхшайдилар. Улар Худонинг каломини эшитадилар, лекин дунёнинг ташвишлари, бойликка ўчлик ва бошқа ҳаваслар уларнинг юракларига кириб, каломни бўғиб қўяди, калом эса самарасиз қолади.” Юқорида санаб ўтилган уч одат: дунё ташвишлари, бойликка ўчлик ва бошқа ҳаваслар, Худо Каломини бўғиб қўяди. Бундай нарсаларга ўч одамнинг юрагидаги Калом Масиҳдан озуқа олмай қўяди, натижада эса уруғ ўлади. Хўш, дунё ҳавасларига ва фароғатига ўч одам, Худо Каломи билан яшаши ва улардан устун келиши учун нима қилиши керак?

Narrator 2 “Барча ташвишингизни Худога топширинглар, чунки У ҳамиша сизларга ғамхўрлик қилади.” Ҳеч бир инсон бу дунёнинг ташвишларидан ҳимояланмаган. Улар ҳар биримизнинг бошимизда бор. Аммо Калом барча ташвишингизни Худовандга топширинглар, дейди. Камбағал одам оғир меҳнат ва бирор нимадан маҳрум бўлиб қолишдан қўрқса, бой одам бойлиги ва мавқеидан ажралиб қолишдан қўрқади. Бугун баъзи масиҳийлар даладаги гуллардан ўрнак олиш кераклигини унутиб қўйишган. Улар Худованднинг доимий ғамхўрлигига ишонмайдилар. Масиҳ уларга ёрдам беролмайди, чунки ташвишларини Худога ташламаган. Шунинг учун ҳам бу ҳаёт ташвишлари уларни Масиҳдан узоқлаштиради. Калом шундай дейди: “Агар инсон бутун дунёни

эгаллаб олса–ю, ўз жонидан маҳрум бўлса, бундан унга нима фойда?! Инсон ўз жони эвазига қандай тўлов бера олади?!”

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top