3:28

Итоат этиш

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Итоат, ишонч ва муҳаббат оиланинг устунлари ҳисобланади. Бугун биз айнан итоат ҳақида суҳбатлашишга қарор қилдик. Итоат инсоният табиатига қийинлик билан сингдириладиган нарса. Инсон бошиданоқ итоатсизлик қилгани сабаб, ҳозиргача Худовандга итоатсизлик қилиб келмоқда. Оилада фарзандлар ота-онага итоатли бўлишлари унинг келажакда баракаларини таъминлайди. Аммо энг аввало ота-она Худога итоатли бўлмоғи лозим. Бу борада биз бутунлай кутмаган инсонлар бизга ўз ҳаётлари мисолида итоатнинг самарасини кўрсатиб беришади. Улар Юсуф ўғли Манашенинг авлодидан бўлган Залафходнинг қизлари эди. Улар оталарининг ўлимидан сўнг, Мусо пайғамбарнинг олдига келишди. Каломда шундай ёзилган: “Бир куни Залофходнинг қизлари Учрашув чодири кираверишига келишди. Залофход Хафернинг ўғли, Гиладнинг невараси, Мохирнинг эвараси, Юсуф ўғли Манашенинг чевараси эди.”

Narrator 2 Биласизки, Исроил халқининг одатларига кўра оиланинг мероси ўғилга қолдирилади. Худо ваъда қилган ер Исроил халқи уруғлари орасида бўлиб берилгач, Ўша ерлар оиланинг мероси ва марҳамати бўлиб қолди. Аммо афсуски Манаше уруғидан бўлган Залафходнинг ўғли йўқ эди. Амрда эса ернинг қизларга берилиши ҳақида ҳеч нарса айтилмаган. Шунинг учун қизлар Худо олдига ўзлари келишга қарор қилишди. “Хуллас, Залофход Манаше уруғидан эди. Залофход қизларининг исмлари Махло, Нуваҳ, Хўглах, Милхо ва Тирза эди. Улар Мусо, руҳоний Элазар, йўлбошчилар ва бутун жамоанинг олдида туриб шундай дейишди: — Отамиз саҳрода вафот этди. У Эгамизга қарши йиғилган Кўрахнинг тўдасига шерик бўлмаган, ўз гуноҳи туфайли оламдан ўтди. Отамизнинг ўғли йўқ. Ўғли бўлмагани учун отамизнинг номи уруғи орасидан ўчиб кетиши керакми? Бизга ҳам амакиларимиз қатори ерни мулк қилиб беринглар.”

Narrator 1 “Мусо, Эгамизнинг амрига биноан, Исроил халқига айтди: — Юсуф авлодининг гапи тўғри. Эгамиз Залофходнинг қизлари ҳақида шундай амр берди: Залофходнинг қизлари ўзлари хоҳлаган одамларга турмушга чиқишсин. Лекин улар турмушга чиқадиган йигитлар Залофходнинг қабиласидан бўлишлари шарт. Исроил халқининг мулки бир қабиладан бошқасига ўтиб кетмасин. Ҳар бир Исроил одами оталаридан мерос қилиб олган ерни сақласин. Исроилнинг ҳамма қабиласида мулкка меросхўрлик қиладиган ҳар қандай қиз, ўзининг қабиласидан бирортасига турмушга чиқсин, токи Исроилнинг ҳамма одамлари мулк қилиб олган ерларига ўзлари эгалик қилсин. Ана шунда мулк бир қабиладан бошқа қабилага ўтиб кетмайди. Исроил халқининг ҳар бир қабиласи ўз мулкини сақлаб қолсин. Эгамиз Мусога қандай амр этган бўлса, Залофходнинг қизлари ўз амакиларининг ўғилларига турмушга чиқдилар.”

Narrator 2 Бу қизлар вояга етган, оқ-қорани танийдиган ва турмушга чиқадиган ёшда бўлишгани аниқ. Чунки улар Исроил халқи орасидаги қонунларни яхши билиб, ўз ҳақларини талаб қилиб келишган. Аммо бунга эришиш учун улардан итоат қилиш талаб этиларди. Сизнингча, улар бошқа йигитларга кўнгил қўймаганми? Кўнгил иши ҳар қандай даврда бўлган. Аммо шунга қарамай, улар Худо айтганидай, ўз баракалари ва марҳаматидан қуруқ қолмаслиги учун, ўз уруғидан бўлган йигитларга турмушга чиқишди. “Улар турмушга чиққан йигитлар Юсуф ўғли Манаше уруғларидан эдилар. Шундай қилиб, у қизларнинг мероси оталари қабиласида қолди.” Бу билан улар Худованд мулк қилиб берган ер ўз Худованд аввалдан белгилаб берганидай, ўз қабиласида қолишини таъминладилар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top