3:15

Рухий ғалаба 369

MP3

Ассалому алайкум азиз ва меҳрибон биродарлар. Яна мавзуларимиз орқали сиз азиз дўстларимиз билан учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар, мархамат, сиз учун навбатдаги мавзуларимиздан бири. Азиз биродарлар, кўпчилигимиз харбий хизматда бўлганмиз ва бизга “армия”, “аскар”, “қўмондон” деган сўзлар яхши таниш бўлса керак.

Армияда ҳар бир аскар учун “билмайман”, “ҳозир” ёки “ўйлаб кўраман” деган сўзлар деярли бегонадек бўлиб қолади. Сабаби, бошлиқ айтган буйруқни сўзсиз бажариш керак. Азиз биродарлар, энди шу ҳаётни масиҳийлик билан солиштириб кўрайлик. Худованд ҳам биз учун қўмондонимиздир. У ҳам бизларга айрим амрларни берган, яъни буйруқларни демоқчимиз.

Ҳаттоки Худованднинг буюрган амрлари ҳар қандай дунёвий буйруқдан ҳам минг баробар юқори туради. Шу буйруқларни қай тарзда бажарамиз? Ўйлайманки, бундай буйруқларни бажариш кўпчилик ўйлаганидек осон эмас. Бизнинг ҳарбий қўмондонимиз бу қудратли Раббимиз Исо Масиҳдир.

У муқаддас ва покдир. Муқаддас Ёзувларда айтилганига кўра, Ўз қўшинини бошқарувчи Раббимиз Исо Масиҳ комил, муқаддас, нуқсонсиз ва улуғвору қудратли Зотдир. Армиядаги бошлиқларимиз эса сиз ва мен каби инсонлардир. Тўғри, уларга ҳам қулоқ солиш ва айтганларини бажариш керак.

Лекин айтмоқчи бўлганимиз, нима учун энг олий қўмондонимиз Раббимиз Исо Масиҳнинг айтганларини ҳар доим ҳам бажаравермаймиз? Бу ҳақиқатдан ҳам шундай. Имонлининг ғалабаси руҳий хусусиятга эга. Биз ўз душманларимизни Худо Каломи ёрдамида, руҳий қурол-аслаҳалар билан қуролланиб, Раббимиз Исога бўлган ишонч ҳамда Унинг ваъдаларига таянган ҳолда енгга оламиз.

Худо қўшини сафидаги ҳар бир аскар маълум бурч ва мажбуриятларга эга.

Бу бурч ва мажбуриятлар қуйидагилардан иборат: Эфесликларга мактубининг 6:18 оятида ёзилганидек, доимо ибодатда бўлиш жуда муҳим. Чунки ибодат орқали аскар, яъни масиҳий ўзида курашиш ва қарши тура олиш учун куч борлигини била олади. Худованддан қувват олади.

Яна бир муҳим нарсалардан бири — итоат қилиш. Бу ҳақида Муқаддас Китобингизнинг 2 Коринфликларга мактуби 10:5 ҳамда 6 оятларидан қандай қилиб итоаткор бўлиш ҳақида ўрганишингиз мумкин. Биз оддий аскарларнинг мажбурятимиз, Қўмондонга маъқул келиш 2 Тимўтийга 2:4. Ўз-ўзини бошқариш 1 Салоникаликларга 5:6.

Чидамлилик Эфесликларга 6:13-14. Қийинчиликларга тайёр туриш 2 Тимўтийга 2:3-10. Жасурлик кўрсатиш 2 Тимўтийга 4:6-8. Хуллас, бундан ташқари жуда кўплаб мажбуриятлар бор. Шундагина биз ўз қўмондонимизга мақул оддий аскар бўла оламиз. Азизлар, мавзумиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top