3:06

Кайфиятни яхшиловчи моддалар

MP3

Ассалому алайкум азизлар. Соғлом оила дастурига хуш келибсиз. Мия ва юрак фаолиятини яхшиловчи моддаларга чилонжийда, лаванда, долчин, ширин анор, нок, олма, заъфар, чиннигул, чой, қаҳва, қизил атиргул, атиргул шарбати киради. 
Шунингдек, асал, мевалар, уларнинг уруғи ҳам инсоннинг фикрлаш қобилиятини, ақл-фаросатини ўткирлаши, асабни мўътадиллаштириши аниқланган. 

Сурункали энтероколит, яъни ингичка ичак шиллиқ қаватидаги ўзгаришлар касаллиги нотўғри овқатланиш, спиртли ичимликлар ичиш, аччиқ таомлар истеъмол қилиш, узоқ вақт давомида антибиотик ва бошқа дори воситаларини қабул қилиш, аллергия, ичакдаги гижжалар сабабли юзага келади. Бемор киндик соҳасидаги оғриқ, кўнгил айниши, тез-тез ҳожатга қатнаш, иштаҳасизликдан шикоят қилади. Бунда фермент дори воситалари, оқсил, витаминларга бой таомлар буюрилади. Бемор кунига икки маҳал наҳорга ва ётишдан олдин чорак пиёладан сабзи шарбати ичиши керак. Кичик ёшдаги болалар шарбатни бир чой қошиқдан кунига икки маҳал истеъмол қилишади. 

Қон босими энг кўп тарқалган нохуш, асорати ёмон касалликлардан бири ҳисобланади. Маълумотларга қараганда, жаҳон аҳолисининг 10 фоизи мана шу дарддан азоб чекадилар. Мазкур хасталик асосан юрак-томир тизимларни идора қилиб турувчи асаб механизмининг бузилишидан келиб чиқади. Хафақон касаллигининг келиб чиқишига бетартиб овқатланиш, жумладан, оқсилга бой, тузли, гўшт маҳсулотлари, тухум кабиларни кўп истеъмол қилиш натижасида семириб кетишга мойиллик, асабийлик, жиззакилик, спиртли ичимликларга ружў қўйиш, чуқур изтироб ва яна бир қанча нохуш ҳолатлар сабаб бўлиши мумкин. 

Қон босимида қўлланиладиган муолажалар: 400 грамм чилонжийда, 400 грамм нок ва 100 грамм арпабодиён мевасига 200 грамм шакар аралаштириб қайнатилса, қиём кўринишига киради. Ушбу қиёмдан кунига 30 граммдан истеъмол қилинса, беморнинг қон босими пасайиб, бош оғриғидан фориғ бўлади. 
Қон босими бор одам тоза асалдан истеъмол қилиб турса, у қон таркибидаги ортиқча сувни ўзига шимади, натижада қон босими маълум даражада пасаяди. Шу билан бирга, тоза асал аъзоларга ижобий таъсир кўрсатиб, асабни тинчлантиради. 
Қон босими хасталигида шунингдек, шотут ва унинг шарбати, апельсин, лимон, лавлаги шарбати, кийикўт дамламаси, дўлана, анорнинг қизил, қозоқи, оқдона навларни истеъмол қилиш ҳам ижобий самара беради. 
Шивит (укроп)нинг ер устки қисмидан тайёрланган дамлама овқатнинг енгил ҳазм бўлишига ёрдам беради, юрак фаолиятини яхшилаб, қон томирини кенгайтиради ва қон босимни пасайтиради. 

Агар вазн керагидан 10 фоиз ортиқ бўлса ҳам, касаллик ривожланиш хавфи мавжуд бўлади. Изланишлар натижаси шуни кўрсатадики, ортиқча вазнга эга кишиларнинг 30 фоизида миокард инфаркти икки баробар кўп учрайди. 

Азизлар, бордию сизларда хам оила соғлиғига оид маълумотлар бўлса, уларни dilkashradio.com сайтимиздаги боғланиш бўлимидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Раббимиз сизни Ўз панохида асрасин. Соғ бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top