3:04

Ғамхўр Худо 05

MP3

Ассалому алайкум азиз мухлислар, сиз азиз биродарларимиз билан яна мавзуларимиз орқали ғойибона бўлсада учрашганимиздан бенихоят хурсандмиз. Марям Юсуф билан унаштирилган эди, унинг маданиятида бу алоқа худди никоҳдан ўтганликни англатган.

Марям ҳалигача ўз оиласи билан яшаётганлигига қарамай, Юсуфнинг хотини ҳисобланган. Агар Юсуф у хиёнат қиляпти деб гумон қилса, уни ўлдириш ёки шармандаларча шаҳардан ҳайдаб чиқаришга ҳаққи бўлган.

Шунинг учун Марямнинг кутилмаганда ҳомиладор бўлиб қолиши иккаласи учун ҳам жиддий вазият эди. Худонинг иродасига итоат қилиш учун қарор қилгани унинг имонини кўрсатади, айниқса уни кутиб турган турли оқибатларни ўйлаганда. Бу холат нафақат ўзи учун, балки оиласи учун ҳам осон бўлмаслиги мумкин эди. Худованд доимо Ўз режасини амалга оширганда, инсонларга асло зарар келтирмайди.

Худо Марямни инсоний нуқтаи назар билан қараганда имконсиз бўлган иш учун танлагани туфайли, унинг ҳаёти бир дақиқада бутунлай ўзгариб кетди. Аммо фаришта Жаброил айтганидек, “зеро Худонинг биронта сўзи кучсиз бўлмайди”, Худо учун имконсиз нарсанинг ўзи йўқ.

Худо бизларнинг ҳеч биримиздан Ўз Ўғлини қорнимизда кўтариб юришимизни сўрамайди. Лекин У биздан имконсиздек туюлган бир нарсани қилишни – ҳар куни садоқат билан Исога эргашишимизни сўрайди. Кимдир Исога эргашиб яшаш қийин эмас, балки имконсиз деб айтган экан.

Азиз биродарлар, қуйидаги оятлар орқали сиз Муқаддас Руҳнинг кучисиз, Исога эргашиб яшаш имконсиз эканлигига амин бўласиз. Матто Хушхабар китобининг 16 боби 24 ояти: “Кейин Исо Ўз шогирдларига деди: Агар ким Менга эргашишни истаса, ўзидан кечсин ва ўз хочини кўтариб, орқамдан юрсин”.

Ёқуб китобининг 1 боби 26 ояти: “Агар орангиздаги бирор киши ўзини диндор ҳисоблаб, тилини тиймаса, у ўз виждонини алдаган бўлади ва унинг диндорлиги бефойдадир”. Матто китобининг 5 боби 48 ояти: “Шундай қилиб, Осмондаги Отангиз баркамол бўлгани каби, сиз ҳам баркамол бўлинглар”.

Азизлар, бу оятлар бўйича биз қандай яшашимиз керак? Албатта биринчи навбатда ўзимиздаги “Мен”имизни рад этишимиз лозим. Одамларга айтаётган сўзларимизни ҳар доим текширишимиз ва Худо каби баркамол бўлишимиз керак.

Агар биз ўз кучимизга ишонсак, бу амрларни бажара олмаймиз, лекин Худо ҳам Исога бу тарзда эргашишимизни истамайди. Масиҳий ҳаёт – бу юқоридан бериладиган ҳаётдир, Масиҳ фақат Муқаддас Руҳнинг кучи ёрдамидагина бундай яшашимизга имкон беради. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги мавзумизга якун ясаймиз. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Ҳозирча хайр саломат бўлинг, азиз биродарлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top