Ассалому алайкум азиз мухлислар, сиз азиз дўстларимиз билан яна учрашиш имкони учун Отамиз Худога шукроналар айтамиз. Азиз дўстлар, варварларнинг босиб киришлари ва бундан кейин Рим империясининг қулаши, шунга ўхшаш жанжаллашишга тез орада чек қўйди.
Ғарбий Европа тўлиқ тартибсизликда эди ва жамоатларнинг шароитини мустаҳкамлаш ва яна хушхабарчилик фаолиятини уйғотиш учун, Рим нозири улуғ Григорий каби қобилиятли одам зарур эди.
У сиёсий бирликнинг зарурлигини кўрди ва жамоат-давлат ҳамкорлигидаги моделни ўрнатди. У бир неча аср сақланиб қолинди. У, жамоатнинг ҳужумга мойил халқлар орасида, уларнинг дунёвий ҳокимларининг ҳарбий ёрдамисиз мавжуд бўла олмаслигини тушунди.
Франкларнинг қудратли қироли Улуғ Карл, масиҳийликка ҳарбий ёрдам бериши билан бошқа ҳокимлардан ажралиб туради. Ундан кейин ҳам, олдин ҳам бошқа битта қирол ҳам Муқаддас Китобни тарқатишга ва тушунтиришга катта аҳамият бермаган.
Қирол Карл Европанинг улкан ҳудудида яхлит масиҳийлик ҳаракати доирасини кенгайтирди ва Каролинг Ренассан янгидан туғилиш даврида халқда билим олишга ва хилма-хил масиҳийлик фаолиятига эга бўлишга хоҳиш уйғотиб, биринчи фаолиятчи бўлиб қолди.
Шундай ҳокимлар билан ҳамкорликда масиҳийлик ҳаракати варварлар жойлашган Европанинг ўрта областларида қўлланилиши мумкин эди. Бу янги дин дунёга сиртмоқ ташлаб шарқдан Фаластин орқали Африка ва Испанияга келганида, ўша даврнинг ўзидаёқ исломнинг кучли сиқуви остида тезда негизини йўқотди.
Мусулмонлар 732 йили Тур вақтидаги урушда ҳарбий куч билан тўхтатилдилар ва бу мамлакатларда ҳокимларнинг кўпчилик қисми кучни ҳамма нарсани қамраб оладиган таҳликани ягона аниқ жавобдек кўриб чиқдилар.
Ралф Винтер томонидан “бутун тарихдаги масиҳийлик хизматининг энг кўп ва фожиали ёлғон талқини” деб аталган, йўқотган мавқеини қайтаришга йўналтирилган хоч юриши даври бошланди.
Хоч юришининг чўғланиши хушхабарчилик кучининг асосий вазифасини бажариш учун, катта манбаларини озод қилиб аста-секин сўниб борарди. Лекин ўрта асрларда ҳақиқий хушхабарчилик фаолияти бўлмаганлигига ҳеч қандай асос йўқ.
Келт ва Арианлар жамоатга кўплаб варварларни олиб келиб, ажойиб хушхабарчилик ишини олиб боришди. Кейинроқ рим католик черковининг роҳиблари варварлар орасида Хушхабарни ваъз қилишда ажойиб ўрин эгалладилар.
Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги мавзумизга шу ерда якун ясаймиз. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com Азизлар, яна мавзуларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг.