2:56

Безгак касаллиги

MP3

Ассалому алайкум азизлар. Соғлом оила дастурига хуш келибсиз. Азизлар, имоним комилки, сиз безгак касаллиги ҳақида эшитгансиз. Лекин у қаердан келади ва ундан қандай қилиб ўзимизни ва оила аъзоларимизни химоя қилиш мумкин? Агар бу ҳақда билишни истасангиз, биз билан қолинг. Аслида, безгак Ўзбекистон учун хос касаллик эмас. Лекин у Ҳиндистонда бор. Безгак қондаги инфекция бўлиб, эт увишиб, қалтираш ва ҳарорат кўтарилиб, иситма чиқишига сабаб бўлади. Безгакни чивинлар тарқатади. Чивин касал одам қонидаги безгак паразитларини сўриб олади ва бошқа одамни чаққанда уларни шу одамга юқтиради. Кўпинча безгак белгилари қуйидагилардан иборат бўлади. Оддатдаги безгак хуружи 3 босқичдан иборат: У эт увишиб совқотиш сўнг иситма билан бошланади, унда кўпинча бош ҳам оғрийди. Одам 15 минутдан 1 соатгача совқотади ва титраб-қақшайди.

Ҳарорат 40°С гача ёки ундан ҳам юқори кўтарилади. Одам жуда, қизариб кетади ва вақти вақти билан алаҳлайди, яъни ўзини билмай қолади. Иситмаси бир неча соат ёки кун давом этади. Охири, касал терлай бошлайди ва унинг иситмаси пасаяди. Хуруж ўтиб кетгандан сўнг касал ўзини анча беҳол, лекин ҳар қалай яхшироқ ҳис қилади. Одатда безгакда иситма касалликнинг турига қараб, ҳар 2 ёки 3 кунда кўтарилиб туради, бу аввалам бор безгак турига боғлиқ, лекин бошида ҳар куни ҳарорат кўтарилиши мумкин. Шунингдек, иситма доимий ва оддатдагича бўлмаслиги ҳам мумкин. Шунинг учун ҳар ким кутилмаган иситмадан азоб чекса, қонини безгак бор-йўқлигини аниқлаш учун текширтириши керак.

Сурункали безгак — қораталоқнинг катталашуви ва камқонликка олиб келади. Ёш болаларда камқонлик ва ранг ўчиши бир-икки кунда намоён бўлади. Мияга таъсир қилувчи безгак билан оғрувчи болаларда касаллик талвасага тушиш, хушдан кетиш сингари ҳодисалар билан бирга давом этиши мумкин. Шунингдек, бола кафти

кўкариб заҳил тортиши, ўзи хансираб туриши ҳам мумкин. Агар сиз безгак борлигини тахмин қилсангиз ёки қайтарилиб турувчи иситмаларингиз бўлса, қонни текширтириш учун тиббий марказга боринг. Безгак кўпинча иссиқ, ёмғирли даврларда пайдо бўлади.

Хўш, қандай қилиб безгакнинг олдини олиш мумкин? Агар ҳамма бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилса, уни йўқотиш мумкин. Қуйидаги, эҳтиёт чоралари дарҳол кўрилиши керак. 1. Чивинлардан ўзингизни сақланг. 2. Санитария ва эпидемиология ходимлари келганда улар билан ҳамкорлик қилинг. Чивинлар йўқ жойда ёки пашшахонада ухланг. Бола беланчагининг устини чивин киролмайдиган тўри ёки юпқа материал билан қопланг. Агар ҳашоратларга қарши дори билан намланган пашшахона бўлса, янада яхши.

Азизлар, бордию сизларда хам оила соғлиғига оид маълумотлар бўлса, уларни dilkashradio.com сайтимиздаги боғланиш бўлимидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Раббимиз сизни Ўз панохида асрасин. Соғ бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top