3:21

Итоатсизлик оқибати

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдонлар. Худовандга биздан нима керак? Унга жон қурбонлик қилишимизни истайдими? Биздан Унга нима керак, назрми, Унга аталган турли маросимларми? Асло. Буларнинг ҳеч бири Худовандга керак эмас. Худованд учун энг муҳими — бизнинг итоатимиз. Итоатнинг қанчалик муҳимлигини шоҳ Шоулнинг ҳаёти мисолида кўришимиз мумкин. Агар ўқиган бўлсангиз, Худованд Исроил халқини Мисрдан олиб чиққач, уларга қарши хужум қилган Омолоқий халқи бўлганди. Аммо Худованд уларга қарши чиқди. Аммо Шоул шох бўлгач, Худованд унга Омолоқийларга қарши хужум қилиб, уларни бутунлай йўқ қилишни буюрган эди. Аммо Шоул Омолоқийларнинг энг сара мол-қўйларини жангдан ўлжа қилиб олиб келди. Шоул жангдан олиб келган нарсаларни Худовандга қурбонлик қилмоқчи эди. Аммо эслаб кўрингчи, Худованд нима деган эди:

Narrator 2 “Бир куни Шомуил Шоулга шундай деди: — Эгамиз сенга мой суртиб, Ўз халқи Исроилнинг шоҳи қилиш учун мени сенинг олдингга юборган эди. Энди Эгамизнинг сўзларини эшит. Сарвари Олам шундай айтмоқда: “Исроил халқига қилган ёвузликлари учун Омолек халқини жазолайман. Чунки Исроил халқи Мисрдан чиқаётганда, Омолек халқи уларнинг йўлини тўсиб қўйган эди. Энди бориб, Омолек халқига ҳужум қил. Уларга қарашли ҳамма нарсани тамоман йўқ қилиб ташла, ҳеч нарсасини аяма. Эркагу аёл, бола–чақа, молидан тортиб, қўйигача, туясидан тортиб, эшагигача ҳаммасини ўлдир.” Аммо Шоул Худонинг буйруғига тўлиқ бўйсунмади. У шундай қилди: “Шоул Хавиладан Мисрнинг шарқидаги Шургача бўлган жойлардаги Омолек халқини тор–мор қилди. У Омолек шоҳи Ўгахни тириклайин қўлга олиб, халқини бутунлай қириб ташлади.

Narrator 1 Шоул ва унинг одамлари Ўгахни ҳамда унинг энг яхши қўй–молларини, бузоқ–қўзиларини, жамики яхши нарсаларини аяб, сақлаб қолишди. Уларни бутунлай йўқ қилиб ташлашни исташмади. Фақат арзимас, нуқсонли ҳайвонларини йўқ қилишди.” Улар шундай фикр қилишди: “Шундай яхши мол-қўйларни йўқ қилиб ташлаш увол, яхшиси уларни қолдирамиз ва Худога тақдим қиламиз”, деб ўйлади. У тўғри қиляпман деб ўйлади. У ўз аскарларини хурсанд қилмоқчи бўлди. Аскарларига жангдан қўлга киритган нарсаларини олишга рухсат берди. У Худодан кўра ўз халқининг кўнглини олишни маъқул кўрди. Худонинг буйруғига аҳамият бермади. Шомуил пайғамбар эса келиб, Шоулга Худога қулоқ солмаслик қандай ёмон оқибатларга олиб келишини айтди. Шундай бўлди ҳам, Худованд Шоулдан шохликни олиб қўйишга қарор қилди. Уни рад этди.

Narrator 2 Бошқа бир сафар Филистийлар билан жангда, Шоул ўз қиличи устига йиқилиб, жароҳатланди. Аммо ҳали ўлмаган эди. Бироқ Шоул йўқ қилмаган Омолоқийлардан бири келиб уни ўлдирди. Шоҳ Довуд эса Филистийлар билан Омолоқийларни енгди. Бу дунё Худога келишни истамайди. Худодан узоқлашиш учун ҳар нарса қилишади. Дунё яратилганидан бери одамлар турли хил ишлар қилишган, аммо уларни бир нарса боғлаб турган – бу Худога бўлган нафрат. Бу дунё Худога қарши экан, биз имонлиларга ҳам қарши ишлайди. Атрофингизга ва ҳаётингизга қараб кўрингчи, бу дунё сизга қанчалик таъсир қиляпти экан? Бу дунё сизни жамоатга бошлаяптими ёки гуноҳгами? Нега муаммоларимиздан узоқлашиш учун Худонинг олдига эмас, бошқа дунёвий кўнгилхушликларга бериламиз? Ўйлаб кўринг-чи? Бизнинг www.dilkashradio.com сайтимиздан янада кўпроқ маълумотлар олишингиз мумкин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top