3:40

Худонинг меҳрибонлиги

MP3

Narrator 1 “Сизларнинг фикрингиз Меники эмас, Менинг йўлларим сизларники эмас. Осмон ердан қанчалик баланд бўлса, Менинг йўлларим ҳам, ўйларим ҳам, Сизларнинг йўлларингиз, ўйларингиздан Шунчалик баланддир.” Ассалому алайкум. Атрофингизга қараб одамларни кузатган бўлсангиз, уларнинг ҳар бири турли кўринишда эканлигини кўрасиз. Ҳар биримизнинг теримиз ҳам бир биридан фарқ қилади. Худованд инсонни яратаётганида унинг ҳар бир митти организмини ҳам, жуда катта эътибор, меҳр ва донолик билан яратган. Тасаввур қилинг, олимлар чўзилувчан, ичи ғовак шу билан бирга сув ўтказмайдиган материални излаб топишди. У ҳароратни, тегинишни ҳис қилади ва атрофдаги таъсирлардан ҳимоя қилади. Яна энг ажойиби у ўзини ўзи тиклайди. Шундай матони ярата олишганида илм-фан, техник дунёсида жуда катта шов-шувга сабаб бўлган бўлар эди. Келинг, сизга инсон танаси ва Худонинг меҳрибонлиги қанчалик аҳамиятли экани ҳақида суҳбатлашамиз.

Narrator 2 Инсон терисининг мураккаб тарзда яратилганлиги, Худованднинг донолиги инсон донолигидан нақадар буюкроқ эканини кўрсатади. Инсон териси инсон организмидаги энг катта орган ҳисобланади. Агар инсон терисини тортиш мумкин бўлса, у икки квадрат метрга етиши мумкин. Тери инсон оғирлигининг 15 фоизини ташкил қилади. Икки ҳил турдаги тери бор, тукли ва туксиз. Теримиз уч қаватдан иборат. Эпидермис бу – сувни ўтказмайдиган ва ўлик қисм. Дерма – тукли ва тер безларидан иборат. Энг юпқа тери тахминан – 2ммга тенг. Танамизнинг энг қалин тери билан қопланган жойи бу оёқ ости кафтларидир. Теримизнинг ҳар сантиметри жойлашганига қараб аниқ эластик кучга эга. Суяклармизни қоплаб турган тери, қорин теримиздан фарқ қилади. Энг юпқа тери бу қовоқларимиздаги тери бўлиб, 0,2 ммни ташкил қилади. Ёш ўтгани сари терининг эластиклиги йўқолиб бориб, яня ҳам юпқалашади.

Narrator 1 Айнан шунинг учун ажинлар тушади. Теримиз танамиздаги ҳароратни бир маромда ушлаб туради. Иссиқда тер ишлаб чиқариш орқали қон томирлари кенгаяди ва бу иссиқлик тери орқали ташқарига чиқиб кетади. Совуқда эса аксинча улар тораяди. Туғилганимизда теримиз бошқача рангда бўлади. Ҳатто Африкада туғилган чақалоқлар ҳам бироз очроқ жигарранг тусда бўлиб, туғилганидан бир неча кун ўтганидан сўнг асл рангига киради. Теримиз сув ўтказмайди, антибактериал, замбуруғларга қарши курашадиган, чўзилувчан, таъсирчан, ўз-ўзини қайта тиклайдиган қилиб яратилган. У керакли кимёвий эламентларни сўриб олиб, бошқаларини рад этади. Бир неча миллиметр бўлган бу теримиз қандай қилиб, шунча ақлли функцияларни бажарар экан-а? Ҳаммаси ажойиб яратилганидан. Биргина теримизнинг яратилишиган қараб, Худованд бизни аниқ мақсадли режа асосида яратган дейишимиз мумкин.

Narrator 2 Аёл кишининг териси эркакникига қараганда юпқароқ қилиб яратилган. Терининг ранги инсон танасидаги меланин моддасининг кўп ёки камлигига боғлиқ. Агар у танада кўп бўлмаса, тери ранги очроқ, етарли бўлса тўқроқ рангда бўлади. Негроид ирқига мансуб бўлганлар қора ёки тўқ-жигарранг териси, қора жингалак сочлари кенг бурни ва қалин лаблари билан ажралиб туради. Қора танлилар яшайдиган жойда иқлим иссиқ, одамлар кўпроқ қуёшда юрадилар. Ортиқча даражада қуёш нурини олиш, тери учун зарарли. Шунинг учун иссиқ юртларда яшовчи одамларнинг танаси вақт ўтиши билан ортиқча қуёш турига дош берадиган бўлиб, мослашган. Терида эса қуёш нурларининг маълум қисмини ушлаб қоладиган пигментлар пайдо бўлган. Бу эса терини куйишдан сақлайди. Терининг қоралиги эса наслдан-наслга ўтади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top