Narrator 1 Ассалому алайкум. Имонлиларнинг ўз ҳаёти ҳақида сўзлашаётганларини тингласангиз, уларнинг битта умумий мавзуси борлигини сезасиз. Ибодат. Ибодат жуда улкан ва муҳим мавзу. Бу янги нарса эмас, Исо Масиҳнинг дастлабки шогирдлари ҳам Унга ибодат қилишни ўргатишини сўраб мурожаат қилишган. Шунинг учун ҳам Исо Масиҳнинг қандай ибодат қилишни ўргатгани ҳаммамиз учун катта ёрдам. Бу ибодатни ҳалигача “Раббимизнинг ибодати”, деб аташади. Келинг, шу ибодатни биргаликда тинглаймиз. “Бир пайт Исо ибодат қилаётган эди. Ибодатни тамом қилгач, шогирдларидан бири Унга деди: — Ҳазрат! Яҳё ўз шогирдларига ибодат қилишни ўргатганди. Сиз ҳам бизга ибодат қилишни ўргатинг. Исо уларга деди: — Ибодат қилаётганингизда шундай деб айтинглар: Эй Отамиз! Сенинг муқаддас номинг улуғлансин. Сенинг Шоҳлигинг келсин. Кундалик ризқимизни бергин.
Narrator 2 Гуноҳларимизни кечиргин, Чунки биз ҳам ўзимизга қарши гуноҳ қилган ҳар бир одамни кечирамиз. Бизни васвасага дучор қилмагин.” Сиз эътибор қилгансизми, билмадим, аммо менга бу ибодатнинг бошланиши жуда қизиқ туюлади. У “Отамиз”, деган сўз билан бошланади. Бу билан Исо Масиҳ бизни оилавий хонага кириб, Самовий Отамиз билан суҳбат қуришга чақиряпти. Ибодатнинг давомини кўриб чиқишдан олдин, нега айнан шу сўз билан бошланишини яхшилаб билиб олишимиз жуда муҳим. Ҳаммамиз Худонинг Оталик қиёфасида тасаввур қилиб ўрганиб қолганмиз. Бу бизга яқин ва ёқимли, чунки ҳар биримизнинг отамиз бор. Албатта хато ва камчиликлари билан бўлсада, оталаримиз бор. Ҳеч бир ота мукаммал эмас. Шу сабабли баъзида Ота Худони ҳам шундай тасаввур қилиб қўйиш эҳтиболлари ҳам йўқ эмас. Бироқ Худованд мукаммал, солиҳ ва муқаддас эканлигини унутмаслигимиз керак.
Narrator 1 Агар уни ҳам ердаги оталаримиз каби кўрсак, унда бу нарса тўғри ибодат қилишимизга ҳалал беради. Агар отангиз ўта талабчан бўлиб, кам меҳр кўрсатган бўлса, сиз Худони ҳам шундай тасаввур қиласиз. Агар отангиз совуқ, сиздан ўзини доим узоқда тутган бўлса ва ҳаётингизга қизиқмаган бўлса, Худони ҳам шундай сизнинг ҳаётингизга қизиқмайдиган, совуқ ва сиздан узоқда деб ўйлайсиз. Мабодо отангиз ваъда бериб унинг устидан чиқмаган бўлса, сиз Худо ҳам шундай деб ўйлайсиз. Бу сизнинг ибодат қилишингизга ҳалақит беради. Бу ҳудди болакайнинг оёқларидаги ботинкалари ипини бир-бирига боғлаб қўйиб, юришга ҳаракат қилаётганига ўхшайди. Бундай нотўғри фикрлар сизни тўхтатади. Худонинг фарзандлари сифатида, Худода ўз оталаримиз тававвурини кўрмай, Муқаддас Каломда ёзилган мукаммал ота сифатини кўришимиз керак.
Narrator 2 Яна Исо Масиҳнинг ибодатига қайтадиган бўлсак, Масиҳ бу ибодатда Худонинг қандай ота эканига урғу берганини кўришимиз мумкин. Шубҳасиз, ибодатнинг ҳар бир сўзи, Худонинг Оталиги ҳақидаги фактдан келиб чиқиб айтилган. Шунинг учун ҳам, Худонинг Ота эканлигини тушунишимиз нафақат у ҳақида тўғри билимга эга бўлишимиз учун, балки тўғри муносабат қура олишимиз учун ҳам муҳимдир. Суҳбатимиз охирида келгуси сафар Худонинг Оталик тожидан бир нечта ажойиб жавоҳирлари, яъни Унинг Оталик ҳислатлари ҳақида суғбатлашишимизни эслатиб ўтмоқчиман. Агар бу ҳақиқатларни билиб олсангиз, улар сизни ибодат қилишга ундайди. Ота Худога бўлган муносабатингиз ўзгаради. Бизнинг www.dilkashradio.com сайтимиз эса, сизга бу ҳақида тўлиқ маълумот беради. Марҳамат меҳмонимиз бўлинг.