3:39

Тоза қалб

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Тўғри қарорлар, илоҳий қарорлар чиқариш қийин, аммо имконсиз эмас. У ваъда берган аммо буни амалга оширишнинг баъзи талаблари бор. Шундай талаблардан бири бу тоза қалб. Сизда савол туғилади… “Тўхтанг. Мен то гуноҳсиз бўлмагунимч, Худо менга гапирмайдими?” Йўқ, мен ундай демоқчи эмасман. Гуноҳ ичида яшаётган бўлсам, Худо менга нима қилишни кўрсатмайдими? Албатта кўрсатади. У айтадиган энг биринчи нарса покланиш бўлади. У сизга энг биринчи шуни айтади. Ҳаётимизда мана шундай тузоқлар бор ва биз уларни таниб олиб, бу муаммоларни ҳал қилишимиз керак. Яна бир тузоқлардан бири бу босим. Икки хил турдаги босим бор. Ташқи томондан босим – холатлар кўпинча тез қарор чиқаришга мажбур қилади ёки баъзида оилангиз ва дўстларингиз ҳам сизга босим ўтказади. Бундай пайтда нима қилишингиз кераклигини айтаман.

Narrator 2 Буни ҳаётингизда албатта қилишингиз керак. Баъзида ота-оналар ҳаётларида Худонинг иродасини ва тўғри бошқарувни топишни ўргатиш ўрнига фарзандларидан тез қарор чиқаришга шошилтиришади. Уларга қарор чиқаришга вақт беринг. Кўряпсизми, биз бошқа одамлардан ҳам босим оламиз. Улар балки буни очиқчасига айтиб талаб қилмас, аммо уларнинг муносабатларидан нима қилишингиз кераклигини билиб оласиз. Мен бугунги кунда ўсиб келаётган болалар ва улар дуч келаётган босимлар ҳақида ўйлайман. Улар – аҳлоқий, моддий ва яна бошқа кўплаб васвасаларга ҳам дуч келмоқдалар. Босимни кузатинг. У қаердан келаяпти? Бу ички босимми ёки ташқи? Ташқи босим бошқа одамлар ва ҳолатлардан келади, ички босим эса Муқаддас Руҳ яхши иш қилишимни истаганида ва мени фош қилганида пайдо бўлади. Шу сабабли тўғри йўл топиш учун бу тузоқларнинг ҳамма томонларини кўриб чиқишимиз керак.

Narrator 1 Шу нарсаларни ёдда тутган ҳолда сўраймиз, бунинг йўл-йўриғи борми? Бундан қандай ўтиб кетамиз? Нималар қилишим керак? Йўл-йўриғи ва қилинадиган ишлар жуда оддий. Келинг, уларни сизга тушунтириб берай. Мен олтмиш бир йилдан мери Масиҳийман. Бу қадамлар ҳар доим яхши натижа кўрсатади. Агар тўғри йўлдан юрадиган бўлсак, Худо кўрсатишга ваъда берган. Хўш у қандай қадамлар экан? Биринчи қадам – тозаланиш. Худованд биз эшитишимиз керак бўлган нарсани бизга аниқ кўрсатишни истайди, аммо аниқ жавоб олиш учун қалб ҳам мутлақо тоза бўлиши керак. Агар ҳаётингизда гуноҳ бўлса ва Худодан нима қилишингиз кераклигини сўрасангиз, ўша гуноҳ имонингизда қисқа туташувга сабаб бўлишини билади. Бу гуноҳ сизни тўғри йўлда қоқилтиришини ҳам билади. Шунинг учун юрагингизни тозалашингиз керак.

Narrator 2 Бу сиз мукаммал бўлишингиз керак дегани эмас. Яна аввал тан олган гуноҳларингизни яна тан олишингиз керак дегани ҳам эмас. У сизнинг юрагингиз тоза бўлишини истайди. Худо Сенинг ироданг нима? Бу вазиятда Сенинг мақсадинг нима? Менинг нима қилишимни истайсан? Калити шундаки, тоза юрак менинг тоза фикрлашимга ёрдам беради. Тоза юрак Худованднинг айтмоқчи бўлганларини эшитишимга ёрдам беради. Бу биринчи қадам ва сиз кутишингиз керак бўлган биринчи далил. Юрагингиз тоза бўлганида шундай нарсалар бўлади. Худо сизнинг юрагингиз тоза бўлишини истайди, шунинг учун сизни нейтрал ҳолатга келтиради. Яъни, сиз “Сен истаганинг бўлсин Худойим”, дейдиган ҳолатга келтиради. Худо айнан нима қилишингизни кўрсатадиган пайтлар шунақа кўпки, сиз бор йўғи, “Сенинг ироданг бўлишини истайман”, десангиз бўлди. Сиз Уни мажбур қила олмайсиз. У сиздан бор йўғи “Мен Сенга ишонаман. Ҳар бир йўлимда Сени тан оламан. Сен нима айтсанг шуни қиламан”, дейишингизни истайди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top