MP3

Ассалому алайкум азиз мухлислар, сиз азизлар билан соғ- саломат учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар, бизлардан ҳеч биримиз тасодиф эмасмиз. Сизнинг туғилишингиз хато ёки омадсизлик эмас ҳамда ҳаётингиз табиатнинг бахтли тасодифи ҳам эмас.

Азиз биродар, ота-онангиз сизни режалаштирмаган бўлишлари мумкин, лекин Худо сизни режалаштирган. У ҳеч қачон туғилишингиздан ҳайрон бўлмаган. Аслида У буни кутган эди.

Онангиз қорнида пайдо бўлишдан олдин, Худонинг онгида мавжуд эдингиз. Сиз ҳақингизда У биринчи ўйлаган. Ҳозир нафас олиб туришингиз тақдир, тасодиф, омад ёки мувофиқлик эмас.

Сиз тириксиз, чунки Худо сизни яратишни хоҳлади. Муқаддас Каломда шундай ёзилган: “Худованд мен учун Ўз мақсадини амалга оширади”. Забур китобининг 13 боби 7 ва8 оятлари.

Худо танангизнинг ҳар бир қисмларини олдиндан тайинлаб қўйди. У атайлаб сизнинг ирқингиз, жинсингиз, терингизнинг ранги, сочингиз ва бошқа фазилатларингизни танлади. У худди Ўзи хоҳлаганидек танангизни яратди.

У шунингдек, сизда мавжуд бўлган қобилият ва ягона шахсиятингизни белгилаб қўйди. Муқаддас Калом шундай дейди: “Шаклим Сенга сир эмас эди, Пинҳона вужудга келганимни, Ернинг тубан жойларида тўқилганимни, Ҳаммасини ҳам Сен биласан”. Забур китоби 138 боби 15 ояти.

Сизни Худо аниқ мақсад учун яратганлиги сабабли, У сизнинг қачон туғилишингиз ва қанча вақт яшашингизни аниқлаб қўйди. У туғилишингиз ва вафот қилишингизнинг аниқ вақтини танлаб, олдиндан сизнинг ҳаётингизнинг ҳар бир кунини режалаштириб қўйди.

Каломда шундай ёзилган: “Ҳали бир кун ҳам яшамаганимда, Сен кунларимни тайин қилиб, ҳаммасини китобингга ёзган эдинг”. Забур китоби 138 боб 16 оят. Худо яна қаерда туғилишингиз ва Унинг мақсади учун қаерда яшашингизни ҳам режалаштирди.

Сизнинг ирқингиз ва миллатингиз тасодифий эмас. Худо таваккал қилишга бирор имкон қолдирмади. У ҳаммасини Ўзининг мақсади учун режалаштирди. “Худо барча одамзодни бир одамдан яратиб, ер юзига тарқалиб яшашига йўл қўйган. Инсониятнинг белгили даврларини, турли истиқомат жойларини Худо тайин этган”. Ҳаворийлар мактубининг 17 боби 26 ояти.

Ҳаётингизда ҳеч бир нарса асоссиз эмас. Ҳаммаси аниқ мақсадга эга. Энг ажабланарлиси, Худо қандай туғилишингизни ҳам тайин этди. Туғилаётган вақтингиздаги атроф-муҳит ёки ота-онангиз ким бўлишларидан қатъий назар, Худода сизни яратиш режаси бор эди. Шунинг билан азиз мухлислар, мавзумиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top