2:59

Худони таниш 01

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна мавзуларимиз орқали учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Ҳурматли тингловчилар, илоҳиёт фақат Худо ҳақида билиш бўлибгина қолмай Худони таниб-билиш ҳамдир!

Уни таниб-билишимиз учун эса У билан дўстлигимиз қайта тикланиши керак. Бошқача қилиб айтганда, биз Муқаддас Китоб илоҳиётига холис кузатувчи сифатида эмас, масиҳий сифатида қарашимиз керак.

Хушхабарнинг ваъз этилиши орқали биз Исо Масиҳга имон келтирдик. Масиҳга Раббимиз, деб сажда қила олишимиз учун У бизнинг исёнкор юракларимиз ва онгимизни забт этади. Биз Масиҳ ҳақидаги ягона билимни фақат Муқаддас Ёзувлардан оламиз, улар эса Масиҳ ҳақида ҳамжиҳатлик билан шаҳодат қилишади.

Уларда Масиҳ бизга Худони очиб берувчи, намоён қилувчи Зот сифатида кўрсатилган; Масиҳ Худонинг Каломидир. Муқаддас Китоб эса Масиҳ ҳақидаги китоб бўлиб, у Муқаддас Руҳ илҳоми остида ёзилган.

Муқаддас Китоб Масиҳ ҳақида бехато, бенуқсон шаҳодат беришини Худонинг ўзи таъминлаган, бош-қош бўлган. Шу туфайли Муқаддас Китоб илоҳиётининг маркази Исо Масиҳ бўлиб, У очиб берувчи ва Нажоткор деб эътироф этилади. Муқаддас Китобни тушуниш учун, биз, энг аввало, Худони танишни бошлаган нуқтамиздан бошлаймиз.

Яъни, биз Исо Масиҳдан бошлаймиз ва биз Муқаддас Китобнинг ҳар бир қисмини Унга нисбатан ва Унинг бизга берган нажот фаолиятига асосланиб кўрамиз. Эски ҳамда Янги Аҳд учун ҳам биз шундай йўл тутамиз.

Масиҳий дегани Исо Масиҳга ишонувчи, унга имон келтирган одамдир. Биз мана шу оддий далилни эътибордан қочирмаслигимиз керак! Хушхабар каломи Муқаддас Руҳ қудрати билан бизни ўзига тортиб, зулматдан ёруғликка бошлайди, яъни бизни Масиҳга томон чорлайди.

Хушхабар Худо Шоҳлиги тўғрисидаги хабар бўлиб, у Исо Масиҳ шахси ва фаолияти орқали келади. Хушхабар – бизларни ўлимдан халос этиб, абадий шоҳликнинг меросхўрлари қилиш учун Худонинг қутқариш нажот режасидир ва унинг асосида Исонинг туғилиши, ҳаёти, ўлими, қайта тирилиши ва самога кўтарилиши ётади.

Масиҳий ҳаётимиз Хушхабардаги Масиҳга тўлиқ ишончимизни қўйиш орқали бошланади; Масиҳий ҳаётимиз ҳам мана шу асосда давом этиши керак. Ҳурматли биродарлар, бизга яхши аёнки, биз қанчалик Худовандни таниб-билишга ҳаракат қилсак, У бизга Ўзини шунчалик очиб беришга ҳаракат қилади. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Ҳозирча хайр саломат бўлинг, азиз биродарлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top