Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна соғ-саломат учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар, энг анъанавий олимлар бу Ёзувлар Мусо томонидан ёзиб қолдирилган, деб таъкидлашади, лекин, албатта, улар Мусодан анча илгари бўлган Муқаддас Китоб тарихидан буён Исроил халқи онгида сақланиб келган.
Буни айтиб ўтишимнинг сабаби, бу Ёзувларнинг ҳаққонийлиги, тўғрилигига шубҳа уйғотиш эмас, аксинча, Исроил халқи тафаккурида Худонинг ва Унинг Каломининг мутлақ Ҳукмронлиги ҳокимиятга эгалигини кўрсатиш эди.
Мутлақ ҳокимият сўзининг маъноси шоҳнинг қудратига эга бўлиш дегани бўлиб, бу сўз Худога нисбатан қўлланилганда, бутун борлиқдаги барча нарса Худонинг назорати, бошқаруви остидалигини билдиради.
Яратилган борлиқ мавжудот Худонинг мутлақ ҳокимиятга эгалигини яққол кўрсатиб туради. Худо абадий Зотдир, коинот эса маълум бир пайтда яратилган, у абадий эмас. Шундай экан Худо коинотни йўқдан бор қилган, яъни ҳеч нарсадан яратган.
Бу тушунча одатда лотин тилидаги “ex nihilo”яъни “ҳеч нарсадан” деган сўз орқали тушунтирилади. Худо “пайдо бўлсин” дейишининг ўзи кифоя, шунда йўқдан бор бўлади, бу эса бизга Худонинг қанчалар буюклигини намойиш этади.
Коинотни яратишга Худони ҳеч нарса мажбур қилгани ҳам йўқ, чунки Уни бу ишга ундайдиган ҳеч ким ёки ҳеч нарса ҳам йўқ эди. Дунёни яратишга Уни ёлғизлик ёки шунга ўхшаган қандайдир ички сабаблар ҳам мажбур қилгани йўқ.
Унинг бутун яратилган мавжудот устидан мутлақ Ҳокимлиги Унинг мутлақ эркинлигини ҳам англатади. Биз мутлақ ҳокимлик ва мутлақ эркинликни ҳатто тасаввур қилишга ҳам ожизмиз, чунки биз бундай қобилиятга эга бўлолмаймиз.
Аммо, биз Худо ҳақидаги мана шу ҳақиқатни қабул қилишимиз ва Худонинг мана шу хислатларини Унинг ишларида ва Каломида кўра олишимиз керак. Худонинг Ўз Каломи орқали яратиши бизга яна бир нарсани ўргатади, яъни Худо барча нарсаларга Ўз Каломи орқали ёндашади.
Бу ҳақиқатни қанча таъкидласак ҳам оздир. Худо Каломининг катта аҳамиятга эгалигини биз яратилишда ҳам кўришимиз мумкин. Барча мавжудотлар Унинг Каломига бош эгишлари шарт.
Худо Коинотни Ўз Каломи орқали бошқариши Худо ва Унинг яратганлари ўртасидаги аниқ фарқни кўрсатиб туради. Шунинг билан азиз дўстлар, мавзумиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Азизлар, ҳозирча хайр саломат бўлинг.