2:44

Масиҳнинг Хушхабари 02

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна мавзуларимиз орқали учрашганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз дўстлар, биз ўз муҳтожлигимиз деб ўйлайдиган масалалар, яъни, қандай қилиб яхши ҳаёт кечира оламан, муаммоларимни қайдай енгиб ўта оламан, бу ҳаётда мавжудлигимнинг маъносини қандай топа оламан, кабиларни Хушхабар ўз ичига олса-да, булар Хушхабарнинг асосий мақсади эмас.

Хушхабар, асосан, муқаддас ва адолатли Худо, биз гуноҳкорларни қандай оқлаши ва қабул қилиши мумкинлиги ҳақидаги “муаммони” Худонинг назарида ҳал этишга қаратилган.

Фақат Худонинг донолигигина бундай улкан муаммони ҳал эта оладиган режани ўйлаб топиши мумкин. Иккинчидан, бу Эски Аҳд Хушхабаридир. Шу сабабли, Муқаддас Китоб илоҳиёти Янги Аҳдда бажо келган ваъдалар Эски Аҳдда қай тарзда берилганлигини тушунтиришга катта эътибор қаратади.

Бошқача қилиб айтганда, биз Эски Аҳдга Масиҳ орқали қараймиз, яъни унинг асосий маъно-моҳиятини Масиҳ орқали талқин этамиз. Исо биз учун энг олий ҳокимиятдир, шу сабабли, У ва ҳаворийлар Эски Аҳдни Муқаддас Китоб, деб тан олишгани биз учун катта аҳамиятга эга.

Учинчидан, Хушхабар аниқ бир мавзуга эга, у Худонинг Ўғли ҳақидадир. Бунда Ота Худо, Муқаддас Руҳ ҳамда имонлилар муҳим ўринга эга бўлсалар-да, Хушхабарда Худонинг Ўғлига алоҳида урғу берилган.

У абадий Учбирликдаги Ўғил Худо бўлиши билан бир қаторда, Исроил Шоҳи Довуд уруғидан келиб чиққан Носиралик Исо ҳамдир. Хушхабардаги тарихий шахс бўлган Исо маълум бир оилада туғилган, яшаган, ўлганидан сўнг қайта тирилиб осмонга кўтарилган.

Хушхабарни ваъз қилганимизда биз мана шу воқеалар ва нажотга эришишимизда уларнинг қандай маънога эгалиги ҳақида гапиришимиз шарт. Тўртинчидан, Хушхабар ҳақидаги асосий ҳақиқат шу: Исо Масиҳ ўликлардан қайта тирилди.

Павлус айтганидек, Исонинг ўликлардан қайта тирилиши, Унинг Худо Ўғли эканини аниқ кўрсатиб берди. Аммо Эски Аҳдда қайта тирилиш ҳақида аниқ бирор- бир нарса айтилмаган, бунинг сабабини эса кейинроқ кўриб чиқамиз.

Бундан ташқари Худо халқини ҳам баъзан Худо Ўғли деб аташган. Шунга қарамай, қайта тирилиш қай тарзда Исо – Худонинг Ўғли эканини очиб беришини кўришимиз мумкин.

Шунинг билан азиз дўстлар, бугунги мавзумизга шу ерда якун ясаймиз, бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.dilkashradio.com Азизлар, яна мавзуларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top