3:38

Биз фақат Исога эргашишимиз керак

MP3

Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Бу хаётда хаммамиз мусофирмиз. Биз хаётимизни чақалоқлик билан бошлаб Худо насиб қилса қариганимизгача умр кўрамиз. Бу дунёда туғилишимиздан бошлаб ўлимгача мусофирларча хаёт кечирамиз. Исо Масихга эргашганлар хам мусофирлардир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини багишлаган, ва Худо хақиқатларини излашдаги мусофирчиликка бағишлангандир. Азизлар, эсингизда бўлса, ўтган сафарги дастурда мусофирларимиз Қуддус шаҳрига етиб келишганини кўрган эдик. Улар у ерга келиб, шахарни икки гуруҳ одамлари, яъни форслик мусофирлар ва руҳонийлар томонидан эгаллаб олинганини гувоҳи бўлишган эди. Лекин уларнинг нон ва балиқ жамоатида олган дарслари ўз фойдасини берганини ҳам пайқашди.

Форсликлардан бири, ”Сизлар Форс мамлакатининг меросига арзишингиз учун, Константинопол руҳонийсини ва Рим папасини рад этишингиз керак”, деб уларга айтди. Улар барча доноликларни ишлатиб, унисини ё бунисини рад этишдан, ёки бу таълимотга ё бошқасига қўшилишдан бош тортишди. “Ҳа, мен содиқ Форсликман” деб Илхом ўзини химоя қилди. “Ундан ташқари, мен бошқа жамоатларнинг раҳбарларини ҳам рад эта олмайман. Мен она юртимда, Форс мамлакатида ҳам худди шунга ўхшаш вазиятларга дуч келганман. Айнан Масиҳнинг издоши бўлганим учун дуч келганман. Зороастризмга сиғинган Форсликлар мени Римликлар билан бирга эканим учун, сотқинликда айиблашган. Энди бу ерга келиб, сизлар ҳам, Рим папасини рад эмаганлигим учун сотқинликда айибламоқчисиз” деди Илхом.

Хуллас бу мавзудаги музокаралар давом этди. Бизнинг мусофирларимиз учун бу холдан тойдирадиган пайт эди. Муқаддас Қабр жамоатининг тинч бурчагини топиб Илхом ибодат қилар эди. Илхом, Исо Масиҳнинг хочдаги ўлимини ва тирилишини эслар экан, унинг ҳаёли Галилеядаги жамоатда бўлар эди. Юраги ғаш бўлганида, Галилей денгизининг муздак суви оёқларини совутар эди, унинг устига, тонгнинг салқин шабадаси юзини силар эди. Илхом булар ҳақида ўйлар экан, Худонинг чақириғини эслаган холда, барча кучини еғиб ”Ҳа Раббим” деб айтди. Азизлар, хикояни шу ерда тўхтаман. Лекин дастурга якун солишдан аввал, ўрганганларни мустаҳкамлаш мақсадида, сизга баъзи саволларга жавоб излашингизни сўраган бўлар эди. Саволлар қуйидагича. Нима учун Нарсех Луқийнинг гапларига илинди? Бундай васвасалардан ўзингизни қандай химоя қила оласиз?

Павлуснинг давридаги Коринфликлар ва мусофирларимиз Илхом ва Нарсехнинг замонидаги муаммолар нимадан иборат? Замонлар бир биридан фарқ қилмаслигини сездингизми? Агар сезган бўлсангиз, уларнинг фарқи нимада? Нарсех қулоққа ёқадиган гапларга илинмаслик ва тузоққа тушмаслик учун нима қилиши керакр эди? Хозирдачи, Исо Масиҳга эргашишдан бизни тойдирадиган одамлардан қандай қилиб ҳимоялансак бўлади? Бордию саволларга жавоб топсангиз, уларни dilkash@najot.com электрон манзилига йўлланг ёки www.najot.com сайтига кириб хабар қолдиринг. Хеч бир мактубингиз жавобсиз қолмайди. Раббимиз, юрак мусофирчилик сафарингизни Ўзи мархаматласин. Хайир, омон бўлинг азизлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top