MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, азизлар сиз учун яна бир ажойиб мавзу тайёрладик. Марҳамат. Ҳурматли дўстлар, гуноҳнинг эвази ўлим, деб Инжилда ёзилган.Тўғрими?

Лекин нима учун гуноҳнинг эвази ўлим? Эсингиздами? Ибтидо китобида шу ҳақида ёзилган. Фақат яхши ва ёмонни билиш дарахтидан ема. Чунки ундан еган куниёқ ўласан, деб Худо Одам Ато ва Момо Ҳавога буюрди.

Азизлар, ўзингиз биласизки, Одам Ато ва Момо Ҳаво шу дарахтдан еганидан кейин Худо уларни Адан боғидан ҳайдаб юборди ва улар ниҳоят ўлдилар. Ўшандан ҳозиргача ҳамма одамлар ўлган.

Тўғрими? Ўлмаган одам борми? Нима учун? Чунки Худо ўз сўзига содиқдир. Агар У ваьда берса, айтганини қилади. Худо ҳеч қачон ёлғон гапирмаган ва гапирмайди ҳам.

Хўп, Нуҳ пайғамбар ҳақида биласизми? Нуҳ пайғамбар нима қилган, ёки у билан нима рўй берган? Худо дунёга тўфон юборган эди. Ўша тўфон ер юзидаги ҳамма одамлар, ҳамма ҳайвонлар ва ҳамма ўсимликларни йўқотган эди.

Лекин Худо Нуҳни қутулиш учун, Нуҳга кема ясашини буюрди. Фақатгина Нуҳ, унинг оиласи ва кемадаги ҳайвонлар тўфондан қутулган эдилар. Нима учун Худо тўфонни дунёга юборган эди? Биласизми?

Биз Ибтидо китобининг олтинчи бобидан ўқиймиз. Биз олтинчи боб саккизинчи оятдан йигирманчи оятгача ўқиймиз. Азизлар, агар қарши бўлмасангиз, ўқишимиздан олдин ибодат қилсак майлими? Парвардигор!

Сенинг муқаддас исминг улуғлансин. Бугунги кунни берганинг учун Сенга шукур қилаяпмиз. Бизни баракалагин. Исо сен ҳеч қачон гуноҳ қилмаганинг сабабли сени олқишлаяпман. Сенинг Муқаддас Китобингни яхши тушуна олишимиз учун бизга марҳаматингни бергин.

Исо Масиҳ номи билан, Омин. Нима учун Худо ер юзида ҳаётни барбод қилмоқчи бўлди? Ўн биринчи, ўн иккинчи ва ўн учинчи оятларга қаранг. Ўшанда ер зўравонликка тўлиб-тошган экан.

Нима деб ўйлайсиз азизлар, ҳозирги замонда ўшандан яхшироқми? Ҳозирги замонда ҳам ер зўравонликка тўлиб-тошганми? Албатта, дунёнинг кўплаб бурчакларида уруш бор.

Албатта бу муаммо. Ҳатто ривожланган давлатларда ҳам кўп қотиллар бор. Шу қаторида Ўзбекистонда ҳам бор. Ер юзида барча инсонлар гуноҳ қилаяпти. Ўлдириш, зино қилиш, рашқ қилиш, кўз олайтириш ва кўп ҳар ҳил ёмон нафсларни инсонлар ичидан топиш мумкин.

Ва албатта Худо ҳамма одамларни ҳуқм қилади. Ҳамма одамлар ўлади, тўғрими? Ўлганимиздан кейин нима рўй беради, биласизми? Худо бизни ҳуқм қилади. Худо гуноҳни жазолаши шарт. Гуноҳнинг эвази эса ўлимдир. Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top