2:40

Ўт пуфаги борасида

MP3

Ассалому алайкум азизлар. Соғлом оила дастурига хуш келибсиз. Ўт пуфаги касаллигининг келиб чиқиш сабаблари нимада? Ўт пуфаги жигар ишлаб чиқарган ўт суюқлиги учун резервуар ҳисобланиб, у овқатланиш вақтида ўт суюқлигини 12 бармоқли ичакка  ҳайдаб бериш вазифасини бажаради. Ўт пуфаги касалликлари норационал пала партиш овқатланиш, овқат рационида ёғли маҳсулотлар кўплиги овқатлангандан сўнг кам ҳаракатлилик, ўт суюқлигининг димланиши ва иккиламчи инфекция, яъни ўтда ўт йиғилганидан сўнг, ўт пуфаги деворлари таранглашади ва қон айланиши бузилади, натижада организмдаги инфекциялар яллиғланиш пайдо қилиши мумкин, хуллас, шуларнинг таъсирида келиб чикади.

Ўт пуфаги касаллиги холецистит—ўт пуфагининг яллиғланиши, ўткир холлицистит—яллиғланиш жараёнинг бошланиши ва сурункали холлицистит—ўз вақтида даволанмаган яллиғланиш бора-бора умр давомида сурункали, яъни вақти-вақти билан қайталаб турувчи яллиғланишга ўтади, тошли ва тошсиз холециститларга ажратилади. Холецистит 50 ёшдан ошган аёллар орасида кўпроқ учрайди. Эркаклар нисбатан кам касалланади. Болаларда эса жуда кам ҳолатларда учрайди. Касалликни даволаш муддати режимга  ва холецистит  турига боғлик бўлади. Масалан тошсиз холециститлар пархезга  риоя қилиш ва инфекцияга қарши дори воситалари қабул қилиниши, ўт  суюқлигининг димланишини бартараф қилиш билан тез даволаниши мумкин. Тошли холециститлар эса кўп холатларда жарроҳлик йўли билан даволанади.

Ўт пуфаги димланишининг биринчи белгилари қандай? Уй шароитида қандай даво чораларини кўриш лозим бўлади? Ўтпуфаги димланганлигининг биринчи белгилари қуйидагилар: овқатлангандан сўнг ўнг қовурға остида оғриқ бўлиши кўнгил айниши, наҳорда оғиз бўшлиғида тахирлик сезилиши, холсизлик. Уй шароитида пархезга риоя қилиш, пассив дюбаж қилиш, ўт ҳайдовчи дори воситаларини ичиш, жўхори попуги  дамламасини қабул қилиш тавсия этилади.

Уй шароитида дюбаж қилиш мумкин. Бунинг учун оч қоринга магний сульфат эритмаси ичилади. 30 дақиқадан кейин ўнг қовурға ости соҳасига иссиқ қўйилиб, чап ёнбош билан ётилади. Шуни аҳамиятга олиш керакки, бу вақтда ўт пуфагида тошлар бўлмаслиги керак, акс ҳолда тош ўт йўлига тушиб «механик  сариқлик»ни келтириб чиқаради. Маслаҳатимиз, бу борада албатта шифокор мутахассис билан маслахатлашиш лозим.

Азизлар, бордию сизларда хам оила соғлиғига оид маълумотлар бўлса, уларни dilkashradio.com сайтимиздаги боғланиш бўлимидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Раббимиз сизни Ўз панохида асрасин. Соғ бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top