3:10

Бош оғриқлари

MP3

Ассалому алайкум азизлар. Соғлом оила дастурига хуш келибсиз. Бош оғриғи кўплаб касалликларнинг белгиси, бироқ соғлом бўлишингизга қарамасдан, бундай оғриқлар сизни безовта қилса, бунинг сабабларини аниқлаб олишингиз зарур. Қуйида бош нега безовта қилиши ва бу билан қандай курашиш мумкинлигини таҳлил қиламиз. 1-сабаб: Организмга сув етишмаслигидир. Бош оғриғининг энг кўп тарқалган сабаби организмга суюқлик етишмаслигидир. Оқибатда томирларда айланиб турган қон ҳажми камаяди ва бу артериал босимнинг тушиб кетишига олиб келади. Натижада энсадаги оғриқ, умумий дармонсизлик безовта қила бошлайди. Етарлича сув истеъмол қилаётганингизни назорат қилиб боринг.

2-сабаб: Кам ҳаракат ҳаёт тарзи. Узоқ вақт давомида бир жойда ўтирганингизда гравитация таъсирида қон оёқларга қуйилади ва юракка камроқ ҳажмда қайтади. Оқибатда ўрнингиздан туришингиз билан босимнинг тушиб кетиши ва чаккадаги санчиқлар кузатилади. Бунинг олдини олиш учун бир неча соат оралиғида столдан туриб, кичикроқ сайрлар қилиб туриш тавсия этилади. 3-сабаб: Ҳомиладорлик.

Бош оғриғи — ҳомиладор аёллар учун одатий ҳолдир. Уларнинг 80 фоизи ушбу шикоятга дуч келади. Ёқимсиз ҳисни камайтириш учун кескин ҳаракатлар қилиш ва умуртқанинг кучли эгилишидан сақланишни тавсия этамиз. 4-сабаб: Қонда шакар миқдорининг камайиши. Бош мия қувват ишлаб чиқариши учун унга глюкоза керак бўлади. Организмнинг бошқа ҳужайраларидан фарқли равишда у заҳира тўплаш қобилиятига эга эмас. Шунинг учун уни доим тўлдириб бориш лозим.

Агар оғриқ пешона соҳасида кузатилиб, томир уриши сезилмаса, бу қувватни тўлдириш вақти келганлигини англатади. Бироқ десертларни ҳам керагидан ортиқ истеъмол қилманг! Қондаги шакар миқдорини бир меъёрда тутиб туринг. Ҳар икки—уч соатда мураккаб углеводлар билан озиқланинг. Улар керакли ва фойдали шакарга айланади. Одатда, барча муаммо биргина оғриқсизлантирувчи дори воситаси билан ҳал қилинади. Аммо оғриқ «тили»ни тушунмай муолажани бошлаш нотўғри. Айтайлик, мия қон томирлари ўтказувчанлигининг бузилиши оқибатида безовталик келиб чиққан. Хуруж сабабини билмай, шунчаки оғриқсизлантирувчи дори қабул қиламиз. Ваҳоланки, бу ҳолатда қон айланишини яхшиловчи усулга мурожаат этиш керак. Ёки қон босими ошган, лекин биз яна оғриқсизлантирувчи дори ичяпмиз. Қон босими меъёрлашмагунча аҳволимиз ўнгланмайди.

Натижада дори кетидан дори ичаверамиз. Охири томирдан инъекция юборишгача борилади. Тез-тез такрорланаётган бош оғриғида кучли таъсирга эга воситаларни давомли қабул қилиш тавсия этилмайди. Бу нафақат мия фаолияти, балки жигар синтезига ҳам зарардир. Қолаверса, мунтазам оғриқсизлантирувчи воситаларни қабул қилиш организмнинг курашувчанлик хусусиятини сустлаштириши ёхуд ўрганиш ҳиссини келтириб чиқариши мумкин.

Азизлар, бордию сизларда хам оила соғлиғига оид маълумотлар бўлса, уларни dilkashradio.com сайтимиздаги боғланиш бўлимидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Раббимиз сизни Ўз панохида асрасин. Соғ бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top