4:19

Мусо, Эски Аҳд ва Янги Аҳд

MP3

Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Раббимиз ёки Унинг расуллари Янги Аҳдга қарагандек қараш осон, лекин Мусо пайғамбар ва Эски Аҳд ҳақида нима деб ўйлайсиз? Мусо пайғамбар Эски Аҳднинг тимсоли бўлишига қарамасдан у Янги Аҳдда яшаган. Эски Аҳд пайғамбарлари Янги Аҳдни яхши тушунган ва Янги Аҳд тариҳдан ҳали жой олмаган бўлганига қарамасдан улар Янги Аҳдга ишонишган. Янги Аҳд Исо Масиҳнинг ҳочда тўкилган қонига асосланади, “кўпларнинг гуноҳлари кечирилиши учун тўкиладиган, Янги Аҳдни тасдиқлайдиган қондир (Матто 26:28)”. Эски Аҳд пайғамбарлари худди бизларга ўхшаб Масиҳнинг ўлими орқали нажот топишган, демак, улар ҳам биз каби ҳаёт кечиришган. Мусо пайғамабар Худога ишониб Фиравнга гапириш учун Худо уни қувватлаган. Худонинг ваъдасига, яъни гапириши учун керакли гапларни оғзига солишига Мусо ишонган, хуллас Мусо пайғамбар Янги Аҳдда ҳаёт кечирган. Лекин, шуларга қарамасдан Мусо ҳам биз каби йиқилишларга дуч келган. Тошга гапиришни ўрнига у уни уради, шу билан Худога итоатсизлик қилган. Бунинг натижасида, ваъда қилинган юртга унга кириш руҳсати берилмаган эди. Лекин Худонинг ўзи унинг ичида иш олиб боргани туфайли, раҳбарлиги чеклантирилган бўлишига қарамай Мусонинг муносабатларни яна тикланган. Мусо пайғамбар Худо билан муносабатларини тиклаб олдинга қараб юрганидек, биз ҳам худди шундай таъсир этувчи ва унумдор ҳизматчига айланишимиз мумкин.

Мусо пайғамбар Эски Аҳд тимсолидир, чунки у Қонун тимсолидир, Қонун эса ўз ўрнида тана билан дойим боғлиқ. Агар тана муаммоси бўлмаганида эди, ҳеч қандай Қонун ҳам бўлмаган бўлар эди. Одам-ато ва Момо-ҳавога ҳеч қандай Қонун берилмаган эди. Қонун уларга керак бўлмаган. Уларда ишлаган Худога ишонгани учун, Қонун уларнинг қалбларига ёзилган эди. Ҳар бир вазиятда тўғри иш тутишни улар билишган, агар биз ҳам Руҳда яшасак худди шундай ҳаётга эга бўлишимиз мумкин. Шунинг учун, Павлус имонга келган заҳотимиздаёқ Қонун тугайди деб дойим тортишиб келган. Лекин ишонишни бас қилган дақиқамиздаёқ, Қонун яна қайтиб келади. Хаёт стандартига айланган Қонун ҳеч қачон ўзгармайди. Қонун ҳеч нарсага арзимайди, лекин у Худонинг феълини ифода этади, Худонинг феъл атвори эса ҳеч қачон ўзгармайди. Агар Худога ўхшаган бўлганимизда, дунё, жаннат ёки ер қанча умр кўришидан қатъий назар, талаб бизнинг қўлимизда бўлар эди. Исо, “Еру осмон битар, лекин Менинг сўзларим битмас (Марк 13:31. Матто 24:35. Луқо 21:33)”, деб айтган. Чунки бу сўзлар Худонинг феълини ифода этади. Бошқа сўз билан айтганда, Қонун ҳеч қачон тугамайди. Лекин Масиҳга ишонишингиз билан Қонун сиз учун тугайди. Бундан сўнг Қонун сиздан ҳеч нарса талаб қила олмайди. Лекин Исога ишониш деганда мен шунчаки Унга ишонишни назарда тутмаяпман, аксинча, ҳақиқий масиҳийдек Унга умид боғлашни назарда тутяпман. Исонинг ичингизда иш олиб боришини кутсангиз, ичингиздаги ҳаёт билан таъминлашига умид боғласангиз ва бунга тўлиқ ишонганингиздагина Қонунга муҳтож бўлмайсиз. Бошқа сўз билан айтганда, Қонун имон билан тугайди. Шунинг учун Римликларга мактубда Павлус, “Масиҳ эса – Қонуннинг охиридир. Масиҳга эътиқод қилган ҳар бир гуноҳкорни Худо оқлайди (Рим. 10:4)”, деб айтган. Лекин бу иборани “Масиҳ Қонуннинг сўнги” деб тушунманг. Чунки бу Исонинг тоғдаги ваъз пайтида айтган қуйидаги сўзларига зид бўлади, “Сизга чинини айтайин: еру осмон тугамагунча ва тақдир этилган ҳамма нарса амалга ошмагунча, Тавротдан на бир ҳарф, на бир нуқта ўчади(Матто 5:18)”. Масиҳ, унга ишонган ҳар бир имонли учун Қонуннинг сўнгидир. Имонга таяниб амал қилган дақиқада сиз қонун орқали иш тутмайсиз, чунки ишга ва амалга таяниш билан имон бир бирига қарама қаршидир. Агар Қонунга қулоқ солишга ҳаракат қилсангиз, қонун ишлайди. Лекин ичингиздаги Худога жавоб берганингизда, ўша асосда амал қилганингизда бу имон бўлади. Шунда сиз Қонунни бошқа йўл билан ижро этасиз. Азизлар, бордию сизларда ибодат эхтиёжи бўлса dilkashradio.com сайтимиздан фойдаланиб бизга хабар қолдиринг. Биз сизлар учун ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top