3:35

Худо йўлида ва Масиҳ учун азоб чекиш

MP3

Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз.

Масиҳ биз учун жисман азоб чекиб, ўлди. Сизлар бундан ўрнак олинглар. Чунки жисман азоб чеккан киши бошқа гуноҳ қилишни бас қилади. Энди бу баданда яшаш учун қолган вақтингизни бошқа одамлардай нафсингизни ўйлаб эмас, балки Худонинг иродасини ўйлаб ўтказинглар. Сизлар ўтмишда мажусийларга ёқиб яшаганлигингиз энди етар. Ўша вақтларда фисқ-фужур, шаҳватпарастлик, сархушлик, айш-ишратлар, кайф-сафолар ҳамда бутпарастлик разолати билан кун кечиргансизлар. Энди эса улар каби юрмаяпсизлар, уларнинг шалоқликлари селига ўзларингизни ташламаяпсизлар. Мажусийлар бундан ҳайрон бўлиб, сизларни ёмонламоқдалар. Улар тиригу ўликларни ҳукм этишга тайёр бўлган Худога ҳисоб берадилар. Ўликларга келсак, улар ҳамма одамзод қатори ўлиб, баданлари жазоланди. Аммо уларнинг руҳи Худога мувофиқ яшасин деб, Инжил Хушхабари ўликларга ҳам етказилди. Энди борлиқ мавжудот охирлаб қолди. Шунинг учун ақл билан иш тутинглар, ибодат қилиш учун ҳушёр бўлинглар. Аввало бир-бирингизни ихлос билан севинглар. Чунки севги кўп гуноҳларни ювади. Ўзаро зорланмай меҳмондўстлик қилинглар. Худо сизларга ҳар турли қобилият берган. Ҳар бирингиз шу қобилиятингизни ишга солиб, бир-бирингизга хизмат қилинглар, Худонинг бой эҳсонларини парвариш қилувчилар каби кун кечиринглар. Ким сўзласа, Худонинг сўзлари қилиб айтсин. Ким хизмат қилса, Худо берган куч билан хизмат қилсин. Шундай қилиб, Исо Масиҳ орқали Худо ҳар бир иш ва сўзда улуғлансин. Абадий улуғворлик ва салтанат Уникидир. Омин. Эй севганларим, сизларни синаш учун бошингизга келаётган оташли имтиҳонни ажиб воқеа деб, ҳайрон бўлманглар. Аксинча, Масиҳнинг қанча азобларига шерик бўлаётган бўлсангиз, шунча хурсанд бўлинглар! Шунда У шон-шараф ила осмондан тушиб зоҳир бўлгач, кўнглингиз яна кўпроқ қувончларга тўлади. Агар Масиҳ номи туфайли сизларни ҳақорат қилишса, бахтиёрсизлар! Чунки Худонинг Руҳи, шон-шараф Руҳи сизларда маскан қилади. Сизлардан ҳеч ким қотил, ўғри, ёмонлик қилувчи ёки фитна-фасодчи бўлиб азоб чекмасин. Лекин агар бирор киши Масиҳий бўлгани учун азоб чекса, уялмасин, аксинча, бу ном билан Худони улуғласин. Шундай қилиб, Худо иродасига кўра азоб чекаётганлар яхшилик қилишга бел боғласинлар ва Ўз сўзига содиқ бўлган Парвардигорга жонларини бағишласинлар. (1 Бутрус 4). Азизлар, ушбу оятлар орқали, Бутрус бизга Худонинг кўпгина ҳақиқатини очиб бермоқдадир. Келинг, биргаликда мана шу ҳақиқатлар ҳаётимизда амал қилиши учун қўлларимизни дуою-ибодатга очайлик. Тангрим, Осмондаги Отамиз, Каломинг орқали бизга Ўзингни очиб келаетганинг учун исмингни улуғлаймиз. Бизга яшашни ўргат, Сенинг содиқ фарзандаларинг бўлишга Ўзинг ёрдам бер. Сўзлаганимизда, Сенинг сўзларинг қилиб айтайлик. Ўз кучимизга ишонмай, аксинча, Сен муқаддаснинг кучи билан хизмат қилайлик. Бордию, Масиҳ йўлидаги азобларга дуч келсак, уларни хафачилик билан эмас, аксина, фахр ва хурсандчилик билан қабул қилайлик. Масиҳ исмидан уялмай, аксинча, бу исм билан фахрланишни бизга ўргат. Ушбу исм билан Сени улуғлайлик. Сенинг чексиз севгинг номи билан ибодат қилдик. Омин.

Азизлар, бордию сизларда ибодат эхтиёжи бўлса dilkashradio.com сайтимиздан фойдаланиб бизга хабар қолдиринг. Биз сизлар учун ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top