Ассалому алайкум азизлар. Кичик бизнес деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Бир куни шогирд устоздан сўради: Устоз, мен савдо бўлимида бошлиқ бўлиб ишлайман, сиздан ҳамма сотувчиларим яхши ишлашлари учун нима қилишим кераклигини сўрамоқчи эдим. Яхши? — қайта сўради Устоз. Ҳа, мен уларнинг муваффақиятли ишлашларини назарда тутаётган эдим. Баъзида мен у ёки бу сотувчи билан озгина машғулот ўтказаман, қолган сотувчилар бу вақтда ёмон ишлашади.
Устоз шогирдига диванда турган ёстиқ жилдини йиртишни буюрди. Шогирд унинг буйруғини бажарди. Устоз: Менга битта парни олиб кел, — деб буюрди. Шогирд устоз айтганини қилиб, парни олиб келди. Шундай қилиб, шогирд устозга ўн марта пар олиб келиб, диван ва устоз орасида сарсон бўлди. Қара, — деди устоз. У ҳамма парларни кафтига қўйди ва қаттиқ пуфлади. Парлар ҳавога енгил кўтарилиб ҳаммаси бир томонга учиб кетди. — Сен шамол ҳосил қилгин. Бу воқеа ҳар битта майда икир-чиқирга берилавермасдан иш жойида зарурий шарт-шароит яратиш муҳимлигини англатади. Шогирдлардан бири устоздан сўради: Устоз, харидор билан у қизиққан нарсалар ҳақида гаплашиш кераклигини кўп китоблардан ўқиганман, мухлис билан футбол ҳақида, фарзандлари бўлса болалари, жониворларни яхши кўрса ҳайвонлар ҳақида суҳбатлашиш кераклигини маслаҳат беришади. Лекин ҳамма ҳам футбол мухлиси эмас-да, ҳамма ҳам жониворларни севавермайди-ку! Ҳамма харидорларга бирдек қизиқ бўлган умумий мавзу борми?
Устоз бошини қимирлатиб «Ҳа» ишорасини қилди ва жилмайиб жавоб берди:
Унинг иши. Устоз «унинг иши» деганда нимани назарда, тутган бизнесми ёки умуман инсон шуғулланадиган машғулотларми — у қадар тушунарли эмас. Устоз нима демоқчи бўлганини сўраб унинг биринчи шогирдига мурожаат қилганимизда У шундай жавоб берди: «Унинг гапларидаги тўгри маънони англаш учун албатта устоз мактабини ўташ керак!»
Бир куни шогирд устоздан сўради: Устоз, рақобатчи ўз маҳсулоти нархини 10 фо- изга туширди, менинг савдоим тўрт баробарга пасайиб кетди. Мен нима қилишим керак? Маҳсулотларинг нархини кўтар, — деди устоз. Қанчага кўтарай? — сўради шогирд. 10 фоизга кўтар! — жавоб берди устоз. Шогирд ҳайрон бўлди, лекин маҳсулотлари нархини 10 фоизга кўтарди. Унинг маҳсулотлари аввалгидан ҳам кам сотила бошлади. Шогирд яна устоз ҳузурига келди: Устоз, савдоим олдингига қараганда яна ҳам пастга тушиб кетди-ку! Шундай бўлганига аминмисан? — сўради устоз. Шогирд жим бўлиб қолди, сўнг устозга таъзим қилди-да, тўғри ҳисобчиси ёнига бориб ҳисоб-китобларни қайта ўрганиб чиқди. Шундан кейин у устози олдига келди: Устоз, мен нархни 10 фоизга кўтарган эдим, савдо уч баравар ошди. Лекин аввал қанча даромад кўрган бўлсам, яна шунча даромад кўряпман. Рақобатчимнинг эса даромади пасайгандан пасайиб кетди. Охир-оқибат у фирмасини ёпишга мажбур бўлди. Устоз, сизга кўп раҳмат! Сиз менинг фикрларимни, қарашларимни тўғри йўналтирдингиз! Мен фаолиятни йўналтирдим, холос, фикр ва қарашларингни эса сен ўзинг тўғри йўналтирдинг. Бу воқеа назаримизда тўғри деб ўйлаган ҳамма нарсамиз ҳам аслида тўғри бўлиб чиқавермаслигини кўрсатади. Бундан ташқари, устоз шогирдига ушбу воқеага қадар унга қўшимча нархларни аниқ ва равшан айтган. Шогирд устознинг донишмандлигига қойил қолган, аммо устоз унга бу ишни ақли ва онги бор ҳар бир одам кила олиши мумкинлигини ўқтирган. Хайир, омон бўлинг.