3:12

Масиҳнинг биз учун ибодати

MP3

“Мен улар учун сўрайман; дунё учун эмас, балки Менга берганларинг учун сўрайман. Чунки улар Сеникидир. Зотан Меники бўлган ҳамма – Сеники, Сеники эса – Меникидир. Шу тариқа Менинг улуғворлигим улар орқали зоҳир бўлади.

Бундан сўнг Мен бу дунёда бўлмайман, Сенинг ҳузурингга қайтяпман. Улар эса бу дунёда қоладилар. Эй Муқаддас Ота! Менга кимни берган бўлсанг, Ўз номинг билан асраб қолгин, токи улар ҳам Биздай бир бўлсинлар. Мен улар билан бўлганимда, Сенинг номинг билан уларни асрар эдим. Ҳа, Менга берган одамларнинг ҳаммасини омон сақладим. Фақат оят бажо бўлсин деб, пешанасига ҳалокат ёзилган одамдан бошқа улардан ҳеч ким ҳалок бўлмади. Энди эса Сенинг олдингга борай деб турибман. Менинг шодлигим уларга ўтиб дилларини бутунлай тўлдирсин, деб буларни ҳали дунёда бўлганимда айтяпман. Мен уларга Сенинг каломингни топширдим. Дунё эса улардан нафратланди.

Чунки Мен дунёдан бўлмаганим каби, улар ҳам дунёдан эмаслар. Энди уларни дунёдан олишингни эмас, балки ёвуз шайтондан сақлашингни сўраяпман. Мен бу дунёдан бўлмаганим каби, улар ҳам бу дунёдан эмаслар. Уларни ҳақиқатинг билан муқаддас қилгин. Сенинг каломинг – ҳақиқатдир. Сен Мени дунёга юборган эдинг, Мен ҳам уларни дунёга юбордим. Улар ҳақиқий муқаддас бўлсин деб, Мен Ўзимни улар учун бағишлайман. Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Раббимиз Исо ўлим остонасида туриб шогирдлари билан хайрлашар экан, уларни қўрқув босганини ва улар ёлғиз қолганини кўриб турган эди. Шогирдлар, устозларини ўлишига хеч ишонмас эдилар. Худо уларга келажакда унданда буюкроқ мўжизаларни кўрсатишини улар ҳали тушунишмас эди.

Исонинг ўлими ҳақида улар кўп эшитган бўлса ҳам, лекин бунга ишонишлари жуда қийин эди. Унинг хочдаги ўлими орқали, шогирдлар Худо билан янада яқинроқ бўлишларини билишар эди, лекин бегуноҳ Устознинг ўлимига уларнинг рози бўлиши қийин эди. Лекин, диққат эътиборимизни айнан хазрати Исонинг шогирдлари учун қилган ибодатини диққат билан кўриб чиқар эканмиз, уларнинг ёлғиз қолаётганидан хазрати Исо жуда хавотирда эканини кўриш мумкин.

Бу ерда хазратимиз, шогирдларига бўлган чексиз севгисини намойиш этиб, улар учун Худодан химоя сўраётганини кўриш хайратлидир. Унинг шогирдлари учун қилинган ибодати, худди Худога айтилган нолага ўхшар эди. У худди Худонинг ёнида туриб, Отасига тўғридан тўғри шогирдлар учун илтижо қилишини кўриш, уларга бўлган севгиси чиндан ҳам чексиз эканининг исботидир. Бизчи, биз ҳам шундай ибодат қиламизми? Бизнинг ҳам ибодатларимиз севгига тўлганми? Биз ҳам Худодан ёлвориб, Унинг оёқларига йиқилиб биродарларимиз учун ибодат қиламизми? Манимча йўқ. Аксинча, кўпчиликнинг ибодати, худди хохишлар рўйхатига ўхшайди. Ибодатларда кўпчилик юракка эмас, аксинча, онгга таяниб, ўз эхтиросларига берилиб Худога мурожаат қилади. Лекин, Худо бундай ибодатга жавоб берармикан? Қизиқ савол. Азизлар, бордию сизларда ибодат эхтиёжи бўлса dilkashradio.com сайтимиздан фойдаланиб бизга хабар қолдиринг. Биз сизлар учун ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top