3:22

Нима учун пулдан қийналамиз?

MP3

Салом азизлар, дастуримизга хуш келибсиз. Кўпчилик ака-ука ва опа-сингилларнинг хомуш юзларини кўрганимда савол билан мурожаат қилиб, “Нимага хомушсиз?” деб сўраганимда, кўпинча, “Пулдан қийналяпмиз” ёки “Иш йўқ” деган жавобларни эштаман. Ха, пулсиз жуда қийин, айниқса пул топишга имкон берувчи иш ёки тирикчилик манбаи бўлмаса. Пулдан қийналган кўпчиликнинг кайфияти бузулади, ҳаётдан, қариндошлардан, атрофдагилардан ва қолаверса қўлидан хеч нарса келмагани учун ўзидан хафа бўлишдан бошқа чора топмайди. Хўш, нима учун биз пулнинг танқислигидан ёки йўқлигидан қийналамиз? Чиндан ҳам пул ва чўнтакдаги маблағимиз ҳаётимизни яхши ё ёмон бўлишини белгилаб берадими? Сиз қандай фикрдасиз? Сиз ҳам “Пул бўлса халтада, дам оласан Ялтада” деган гапга қўшиласизми? Бу масалада кўп гапириш мумкин, лекин бу муаммони яхшироқ тушуниш учун, хар бир пулга қийналган шаҳс фақат ўзини айиблаши керакдир.

Сизнинг пулингиз йўқлигида ёки пулдан қийналганингизнинг сабабчиси фақат ўзингиздир. Хўш, кузатувларим шуни кўрсатадики, мамлакатимиздаги кўпчилик, айниқса пул топишга қийналган хамюртларимиз берилган вақтга бефарқ эканларига амин бўлдим. Чунки, айнан вақт бу бойлик деган тушунча кўпчилик учун хеч қандай маънога эга эмас. Масалан, Худоимиз бизга бир суткада 24 соат бериб қўйган. Мана шу 24 соатни қандай қилиб ва нималарга сарфлайсиз? Чойхонагами? Дўстлар билан учрашишгами? Ёки телевизор ёнидами? Балки, интернетда кўп ўтириб, бир неча соат ўтиб кетганини билмай қолаётгандирсиз? Кўпинча пул йўқлигининг сабабини билиш учун, сиз аввалам бор бўш вақтингизни қандай ўтказаётганингизга назар ташлашингиз керак.

Нафақат назар ташлаш, балки хар бир дақиқа ёки соатингизни нималарга сарфлаётганингиз кетма кет ёзиб борганингиз, кун охирида сизнинг қўлингизда тўлиқ маълумотнома бўлади. Шунда сиз, шунча вақтингиз қаерга кетаётганини ва бу бекор кетаётган вақтни қандай қилиб бошқа мухимроқ нарсаларга сарфлаш керак деган режани тузасиз. Хўш, бундай анализдан сўнг нима қилиш даркор? Энг тўғри йўл, келиб чиққан бўш вақтингизни айнан ўзингизга сарфлаганингиз энг яхшисидир. Буни қандай амалга ошириш мумкин? Масалан, сиз кўпроқ пул ишлашни истасангиз, демак сиз, бирон бир сохада ёки мутахассисликда ўсишингиз даркор. Сиз кундан кунга яхшироқ ёки махирроқ мутахассис бўлишингиз керак. Кечагига қараганда, сиз озгина бўлса да яхшироқ бўлишингиз керак. Ўтган хафтага қараганда, сиз яхши томонга анча ўзгарган бўлишингиз керак.

Қандай ўзгариш мумкин? Масалан, кўпроқ китоблар ўқиш ёки бўлмаса сиз танлаган ва қилиб келаетган ишингизда тажрибангизни ошириб боришингиз керакдир. Сиз бу хаётда ёки пастга ёки тепага кетишингиз мумкин. Учинчиси берилмаган. Ха, узоқ вақт мобайнида бир жойда хам туриш мумкин. Лекин, одам ривожланмай битта жойда туриши, бу орқага юриш билан баробардир. Бир нарсани билиб қўйиш жуда мухим. Сизнинг пулсиз юришингизда ёки пулнинг камлигидан қийналишингизда фақат сиз айибдорсиз. Бунга на сиз яшаб турган юртимиз, экономикамиз, ёки бўлмаса бадавлат қариндошингиз сизга катта пулни мерос қилиб ташлаб кетмаганлигидан эмас, бунга фақат сиз айибдорсиз, буни тан олинг ва бекор ўтиргандан кўра харакат қилишга бел боғланг. Чунки, кўрпача ва сиз орангиздан минг сўм ўтмайди. Бунинг учун, туриш керак. Омон бўлинг!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top